Пике мавсум давомидаги ўйинлар сонини қисқартиришни сўради
17 окт 2024 11:48
Новости
Пике мавсум давомидаги ўйинлар сонини қисқартиришни сўради
"Ўйинлар жуда ҳам кўпайиб кетди ва энди биз футболчилардан: "Қулоқ солинг, биз жароҳатлар оляпмиз. Ҳар уч кунда ўйин ва ёзда ҳам деярли дам олишга вақт қолмаяпти" - деган сўзларни эшитяпмиз. Мен учрашувларни камайтиришни маслаҳат берган бўлардим. Лигаларга шундай мурожаатим бор: "Мавжуд 20 жамоа ўрнига 16 тадан клуб қолдирса нима бўлади? Шунингдек, мен УЕФАга шундай деган бўлардим: "Кузатиш мушкул бўлган янги мусобақа – Миллатлар Лигаси нимага керак? Ҳурматли, ФИФА вакиллари: "Ўзингиз яратган бу клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини бекор қилинг". Улар иложи борича кўпроқ пул ишлаб олишни хоҳлашларини тушунаман, лекин футбол учун ўйинлар сони камроқ бўлиб, топ даражадаги эксклюзив ўйинлар сони ортгани яхшироқ. Аудитория учун ҳам уларни кузатиш қулайроқ бўлади. Футболчилар эса камроқ ўйинда майдонга тушиб, камроқ жароҳат олишарди".
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии