RU

Последние новости

09:58"Арсенал"нинг яна бир етакчиси терма жамоада жароҳат олди  0 09:20"Реал Мадрид"нинг 32 ёшли футболчиси жароҳатлар сабаб фаолиятини якунламоқчи  2 08:40"Андижон" бош директори Рубин Хебайнинг жамоага келиши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 08:08Гвардиола Чемпионлар лигасида қайси жамоага тўқнаш келишни истамаслигини айтди  11 07:31ЖЧ-2026 Саралаш. Бугун БААга қарши майдонга тушамиз  19 06:01Ёрқин Назаров: "БАА ақлли жамоа, ғалаба қозонмаслик мундиал вазифасини қийинлаштиради"  8 01:56Миллатлар лигаси. "Сўғдиёна" футболчиси иштирок этган баҳсда Уэльс зафар қучди, Украина дурангга рози бўлди ва бошқа натижалар  2 01:47Миллатлар лигаси. "Гигантлар тўқнашуви"да немисларнинг қўли баланд келди  3 01:44Миллатлар лигаси. Коло Муанининг голлари Францияга Бельгия устидан ғалабани тақдим қилди  0 01:40Миллатлар лигаси. Италия Исроилни йирик ҳисобда таслим қилди  6 01:21Гюндоган, Мюллер ва Нойер терма жамоа билан хайрлашишди  1 01:11Шченсни: "Мен қўрққан ягона футболчи Месси бўлган"  2 00:40Суперлига бош директори: "ЧЛнинг янги формати ўзини оқламаяпти"  5 22:56"Реал" "Байер"нинг 40 млн. евролик футболчисини сотиб олмоқчи  0 22:27ФФФ бренд ҳамкори: "Мухлислар Мбаппени ёқтиришмайди"  3

ПФЛдан тўғри қарор Новости

ПФЛдан тўғри қарор

Ниҳоят Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Металлург" - "Қўқон-1912" қаерда бўлиб ўтиши ҳақида бир қарорга келинди.

Мазкур баҳс аввалига "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтиши кутилганди, ҳатто "Металлург" бу борада "Бунёдкор" билан келишиб ҳам қўйганди. Аммо ПФЛ "Металлург" ҳеч қанақасига Тошкентда ўйнамаслигига қаттиқ туриб олди. Тўғри-да, ахир биз Суперлигадан баҳс юритяпмиз, ҳамма ўзида ўйнагани маъқул.

Маълум бўлишича, Бекобод шаҳридаги стадионда ёритгич билан боғлиқ муаммолар бор. 2018 йил мусобақалар регламентига кўра, стадионда ёритиш тизими 1200 люкс бўлиши керак. Яхши биласиз, ўйинлар 18:00 ва 20:00да бошланяпти. Шундай экан, ёритгич даражаси ҳам шунга мувофиқ бўлиши шарт. Бу ҳақда регламентда алоҳида ёзиб қўйилган.

Бундан ташқари, регламентда агар ўйин пайтида стадион чироқлари ўчиб қолса-ю, бир соат ичида ёнмаса мезбон жамоага нисбатан техник мағлубият ёзилиши ҳам алоҳида уқтирилган. "Металлург" масаласига қайтадиган бўлсак, жамоанинг Тошкентда ўйнашига клуб рухсат бермаганидан кейин бекободликлар Олмалиқ вариантини танлашди ва "Қўқон-1912"га қарши баҳс Олмалиқ шаҳрида ўтказилиши эълон қилинди.

ПФЛ бунга розидек эди, аммо кейинчалик якуний қарорни қабул қилиб нима бўлишидан қатъий назар, "Металлург" ўз майдонида тўп тепишини ва учрашув 18:00да бошланишини маълум қилди. Буни эса жуда ўринли ва тўғри қарор дея оламиз. Нега деганда биз аввалги йиллари ПФЛни кўп танқид қилдик. Чунки кўп учрашувлар куни ўзгарар, ҳатто ўйин куни соат ҳам ўзгариб қоларди. Бу эса табиийки кўпчиликка ёқмасди.

Биз ПФЛдан нима хоҳлаймиз? Аввало барча учрашувлар белгиланган вақтда белгиланган жойда бўлиб ўтишини. Агар Бекободдаги стадион ҳамон Суперлигага тайёр эмас экан, бу клубнинг муаммоси. Ахир ўтган йилнинг ноябрь ойидан бери айтиб келинмадими, стадиони тайёрмас жамоа Суперлигага қўйилмайди деб.

Қўлимизда тақвим бор, ўйинлар санаси бор, ўйинлар ўз вақтида муаммосиз ўтказилса шу билан олам гулистон. Шундоқ ҳам дастлабки икки турда иккита ўзгаришга гувоҳ бўлдик. Биринчиси, "Металлург" - "Навбаҳор" баҳси 2 мартдан 4 мартга кўчирилгани, иккинчиси "Қўқон-1912"нинг "Қизилқум" билан ўз майдонида эмас, балки Навоийда ўйнагани. Агар 3-турда яна ўзгариш бўлганида буниси энди ортиқча бўларди. Шу боис ПФЛ клубларга нисбатан қаттиқ туриб тўғри қиляпти. Зеро, ҳар бир жамоа уй учрашувларини оз бўладими ё кўпми, ўз мухлислари қаршисида ўтказгани маъқул.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика