ФФФ бренд ҳамкори: "Мухлислар Мбаппени ёқтиришмайди"
14 окт 22:27
Новости
ФФФ бренд ҳамкори: "Мухлислар Мбаппени ёқтиришмайди"
Франция терма жамоаси ишқибозларига Килиан Мбаппе ёқмайди.
Бу фикрни номи ошкор қилинмаган Франция футбол федерацияси (ФФФ) бренд ҳамкори билдирди.
Айтилишича, омма Килиан Мбаппени сентябрь охирида Франция терма жамоасини тарк этган Антуан Гризманндек яхши кўрмайди.
"Гризманнинг кетиши - йўқотиш, чунки мухлислар уни жуда яхши кўришар эди.
Мбаппега тўхталадиган бўлсак, уни ёқтирмай қўйишди. У одамларни бирлаштирмайди. Буни атрофимиздаги воқеаларга қараб айтяпмиз" - дейди ФФФ бренд ҳамкори.
Маълумотларга кўра, келажакда ФФФнинг мерчандайзингдаги асосий фигуралари Орельен Чуамени, Брэдли Барколя ва Усмон Дембеле бўлиши мумкин.
Похожие новости
11:39
Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил" 18
Комментарии