RU

Последние новости

08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  5 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  17 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0

ПФЛдан инқилобий юриш: Трансферлар ойнасига чеклов қўйилди Новости

ПФЛдан инқилобий юриш: Трансферлар ойнасига чеклов қўйилди

Championat.asia таҳририятига сайтимиз манбаларидан янги маълумот келиб тушди.

Маълум бўлишича, кеча (8 сентябрь куни) Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Суперлига жамоаларига хат юбориб, 2022 йилги мавсумда мусобақаларни ўтказиш регламенти ўзгариши ҳақида огоҳлантирган.

Гап регламентнинг 10.5-банди ҳақида боряпти: "Мусобақа иштирокчилари ёзги трансфер ойнасида 10 нафардан ортиқ бўлмаган футболчиларни қўшимча ариза билан қайта рўйхатдан ўтказиши мумкин".

Ушбу банд 2022 йил учун қуйидаги баёнда ўзгаради: "Суперлига футбол клуби (Суперлигага янги қўшилаётган клуб бундан мустасно) қишки трансфер ойнасида 10 нафар, ёзги трансфер ойнасида 5 нафардан ортиқ бўлмаган янги футболчини рўйхатдан ўтказиши мумкин. Суперлигага янги қўшилаётган клуб қишки трансфер ойнасида 15 нафар ва ёзги трансфер ойнасида 5 нафардан ортиқ бўлмаган янги футболчини рўйхатдан ўтказиши мумкин. Бунда клуб томонидан ижарага олинаётган футболчи ҳам янги футболчи сифатида қайд этилади (ўтган мавсум якунида шу клуб сафида ижара асосида тўп сурган футболчи бундан мустасно)".

Маълумот учун, футбол клублари учун қишки трансфер ойнаси шу йилнинг 6 декабрь куни очилиб, 26 февралга қадар давом этади. Демак, ушбу муддат давомида Суперлига иштирокчиси бўлган клублар 10 нафар янги ўйинчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Про лигада юқори дивизион йўлланмасини қўлга киритадиган жамоалар ("Нефтчи", "Бухоро", "Динамо" ва "Олимпик"да имконият бор) эса 15 нафар янги футболчини рўйхатдан ўтказишлари мумкин.

Масаланинг яна бир жиҳати бор. ЎзПФЛ 2021 йил давомида рўйхатдан ўтказилган футболчиларнинг амалдаги клуби билан шартномаси қанча муддатга мўлжаллангани тўғрисида тўлиқ ахборот тақдим этиб келяпти. "Футболчиларнинг мақоми ва трансфери бўйича регламент"нинг 18.4-бандида шундай ёзилган:

"Профессионал футболчи билан шартнома тузмоқчи бўлган клуб ушбу профессионал футболчи билан музокараларга киришишдан олдин унинг жорий клубини ёзма равишда хабардор қилиши керак. Профессионал футболчи жорий клуби билан шартномаининг амал қилиш муддати тугаган ёки 6 ой мобайнида тугайдиган шароитдагина янги шартнома тузиши мумкин. Ушбу қоиданинг ҳар қандай бузилиши тегишли санкциялар қўлланишига олиб келиши мумкин".

Демак, футбол клублари энди келаси мавсум учун ҳозирдан қайғуришлари керак. Яъни, клуб ўзига керакли ва айни пайтда ўз жамоаси билан ҳамкорлик битими 6 ойдан кам қолган ўйинчилар билан янги шартномаларни 6 декабрга қадар исталган миқдорда имзолаши мумкин. Ушбу санадан кейин рўйхатдан ўтказилган ҳар қандай янги трансфер шартномаси тақдим этилган 10 талик чеклов учун ҳисобга олинади. Трансфер ойнаси якунига қадар (2022 йилнинг 26 феврали) 10 та тузилган янги шартнома жамоани шакллантиришга камлиқ қилса, клублар фақат ўз қошларида ташкил этилган U-18 жамоаси аъзолари ҳисобига рўйхатни тўлдиришлари мумкин.

Тушунарлироқ бўлиши учун мисол келтирамиз. Масалан, "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"ни олайлик. Дейлик, Наманган клубига "қалдирғочлар" сафидан бир нечта футболчи керак. Шунда "Навбаҳор" пойтахт клубини ёзма равишда хабардор қилгани ҳолда "Бунёдкор" билан шартномаси 6 ойдан кам қолган 15 ёки 25 нафар ўйинчи билан битим тузиши мумкин (трансфер ойнаси очилгунига қадар). Лекин 6 декабрдан кейин фақат 10 та янги футболчини рўйхатдан ўтказиши мумкин бўлади.

ЎзПФЛ бу қарор орқали ўзбек футболидаги қисқа муддатли шартномаларга қарши курашишни мақсад қилгани кўриниб турибди. Бунга изоҳ сўраш мақсадида ташкилот вакили билан боғланиб, маълумот олдик: "ЎзПФЛ бу билан жамоаларга тақиқ қўймоқчи эмас, аксинча вазиятни тартибга солишга ҳаракат қиляпти. 10.5-банддаги ўзгариш биринчи навбатда журналистлар доим айтиб келган кўп йиллик шартномаларга сабаб бўлади. Иккинчидан, клубларни фаолроқ бўлишга, келажак учун ҳозирдан ҳаракат қилишга мажбур қилади. Учинчидан, "кўчманчилик" сал бўлса-да камаяди. Суперлига жамоалари трансфер ойнаси очилгунига қадар истаганини қилиши мумкин, лекин 6 декабрдан кейин фақат 10 та имконият берилади ёки таркиб U-18 жамоаси аъзолари орқали тўлдирилади".

Эшитдик-да! ЎзПФЛ Суперлига жамоаларини огоҳлантирди

Автор :
Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика