RU

Последние новости

14:54"Ливерпуль" футболчисининг голи Жек Грилишга 500 фунтга тушди  0 14:20Погба Франция чемпионатига қайтишга яқин  1 13:58Гвардиола: "Йўқ, бу хабар ёлғон"  0 13:20Расмий хабар: БААга қарши ўйиндан олдин Ўзбекистонда яна бир йўқотиш   14 13:08Владо Радманович: "Катанец ноябрь ойида терма жамоани ўзи бошқаради" (ўйинолди матбуот анжумани тўлиқ)  19 13:00ЖЧ-2026 саралаши. БАА сафардаги ўйинларнинг ҳаммасида ғалаба қозонмоқда  10 12:33Ўзбекистон МТЖ қачон охирги марта ўз майдонида кўк рангли формада ўйнаган?  7 12:09БАА бош мураббийи Паулу Бенту: "Ўзбекистон терма жамоаси мундиалга тўғридан-тўғри чиқишга даъвогар"  15 11:52БАА терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келди? Рўйхатда Англияда ўйнайдиган икки футболчи бор  18 11:33Корея Республикаси - Ироқ учрашувида 6 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  6 11:25Месси билан ҳазиллашган Ўринбоев  6 11:05Ўзбекистон БААга қарши кўк либосда ўйнайди  13 10:54"Арсенал" афсонаси Гвардиоладан сўнг "Манчестер Сити"ни бошқариши мумкин  0 10:23"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  3 10:08Жаъфар Ирисметов: "Ҳозир терма жамоанинг ўйинини яхши ёки ёмон дейдиган пайт эмас"  7

ПФЛ янги раҳбари ким бўлиши керак? (Сўровнома якунлари) Новости

ПФЛ янги раҳбари ким бўлиши керак? (Сўровнома якунлари)

1 сентябрь куни Телеграм каналимизга сўровнома қўйгандик.

Сўровнома "Сизнингча, ПФЛ янги раҳбари ким бўлиши керак?" мавзусида бўлиб, олтита вариантни келтиргандик. Бугун сўровнома якунларини эълон қиламиз. 

Сўровномада тўрт кун ичида 21 мингдан зиёд ўқувчи ўзига маъқул келган вариантни танлаган. Энг кўп овозни Улуғбек Мирзаев тўплади. Сўровнома иштирокчиларининг 51 фоизи, яъни 10,905 киши айнан Улуғбек Мирзаев ПФЛ раҳбари бўлиши керак вариантини белгилаган. Маълумки, Улуғбек Абдусатторович бунгача "Бунёдкор" футбол клуби бош директори лавозимида ишлаб келаётганди. 

"Диёрни қайтариш керак" деган вариант 19 фоиз овоз билан иккинчи бўлди. 3,968 мухлис айнан Диёрнинг ўзи маъқул деган вариантда тўхталган. Бизга маълум бўлишича, Диёр Имомхўжаев ҳозирги кунда ҳам ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келяпти.

Бугунги кунда Қатарда фаолият олиб бораётган таниқли мутахассис Алишер Никимбаев 16 фоиз овоз билан учинчи бўлди. Алишер Файзуллаевичга 3,359 мухлис овоз берган. Лекин Никимбаевнинг Ўзбекистонга қайтиб ПФЛ бош директори бўлиши амалга ошиши жуда қийин иш бўлса керак деган тахминдамиз. 

9 фоиз иштирокчи, яъни 2,026 мухлис эса "Европадан мутахассис керак" деган вариантни белгилашган. Ким билади дейсиз, балки бизга ҳам худди Қатардаги каби ПФЛни хорижлик кучли мутахассис бошқариши керакмикин...

Сўровномада кейинги, яъни тўртинчи ўринни олган ПФЛ собиқ раҳбари Фарҳод Магометов бўлди. Магометов 640 овоз билан 3 фоизлик кўрсаткич қайд этди. Ва ниҳоят 2 фоиз билан охирги ўринни Мурод Алиев эгаллади. Маълумки, Мурод Алиев бугунги кунда АГМК футбол клубида фаолият олиб боряпти. Ушбу мутахассиснинг ҳам номзоди илгари сурилганди, бироқ нимадир бўлиб иш тўхтаб қолди. Мурод Боқиевич 418та овоз тўплади. 

P.S. ПФЛ раҳбариятида ўзгариш бўладими? Ҳозирча бир нарса дейиш қийин, Фақат эшитганимиз шуки, шу ой ўрталарида ПФЛ бош директори лавозимига сайлов бўлиши кутиляпти ва янги раҳбарни клублар сайлар экан.

Рейтинг: -25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика