RU

Последние новости

20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  0 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  0 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  11 19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  183 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  3 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  16 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  9 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  9 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

ПФЛ Фарҳод Бекмуродовни жазолаш масаласида ЎФА қўмитасига мурожаат қилади Новости

ПФЛ Фарҳод Бекмуродовни жазолаш масаласида ЎФА қўмитасига мурожаат қилади

Суперлига 2-тури доирасида бўлиб ўтган “Андижон” — “Бунёдкор” учрашувининг 32-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Усмонали Исмоналиев беўхшов ҳазили учун ҳақли равишда майдондан четлатилди.

ПФЛ мазкур ҳолатда бош ҳакам томонидан чиқарилган қарорни қўллаб-қувватлайди.

Ўша дақиқада мезбонлар футболчиси Фарҳод Бекмуродов Исмоналиевдан зарба қабул қилиб олган Муҳаммадкарим Тоировни айёрлик ишлатмаганликда койиб, уни ерга ётишга мажбур қилди. Кейин эса жамоадошига нисбатан рақибнинг четлатилаётган футболчисидан-да беўхшов ҳаракатни амалга оширди. Лига бу ҳолатни қаттиқ қоралайди.

Маълумки, 2024 йилдан бошлаб уч ҳолатда огоҳлантириш олган футболчи жаримага тортилади. Мазкур ҳолатлар ичида симуляция учун олинган сариқ карточка ҳам муҳим ўрин тутади. Гарчи ҳакам Фарҳод Бекмуродовга сариқ карточка кўрсатмаган бўлса-да, бу уни жазодан четда қолдирмайди. ПФЛ спортчиларга хос бўлмаган хатти-ҳаракати учун Бекмуродовни жазолаш масаласини Тартиб-интизом қўмитасига киритади.

ПФЛ ўзи рўйхатдан ўтказаётган барча футболчиларни мард ва ҳалол бўлишга чақиради. 2024 йилдан бошлаб ҳалоллик ва мардликка терс бўлган ҳар қандай ҳатти-ҳаракат ПФЛ томонидан таъқиб этилади.


ВИДЕОНИ КЎРИШ

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика