RU

Последние новости

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  2 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  2 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда" Новости

Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"

Эрон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Амирҳуссайн Ҳуссайнзода CAFA Nations Cup-2025 финалидаги рақиб Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўзбекистонга қарши ўйнаш ҳамиша қийин бўлган. Бу сафар биз улар билан ўз юртида ва мухлислари қўллаб-қувватлаши остида учрашмоқдамиз, шунинг учун олдимизда янада мушкулроқ вазифа турганини шубҳасиз ҳис қилмоқдамиз.

Ўтган ўйинда ўзбекистонликларнинг рақиби таркибидаги футболчи кутилмаганда қизил карточка олганига гувоҳ бўлдик. ФИФА назорати сустроқ бўлган бундай мусобақаларда баъзан Ўзбекистон фойдасига қарорлар қабул қилиниши кузатилади.

Инфантинонинг иштироки Осиё футболи ва ушбу турнир учун ижобий ҳолат ҳисобланади. Унинг иштирокида ғалабага эришишимизга умид қиламан. Албатта, айрим ҳолатлар бизнинг назоратимиздан ташқарида, бироқ ҳакамларнинг хатолари натижага таъсир кўрсатмаслиги учун ўйинларга минимал хавф билан ёндашишга ҳаракат қиламиз", – деди 24 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, CAFA турнири финали Тошкентдаги "Олимпия" стадионида ўтказилади. Баҳс 19:30 га белгиланган.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика