RU

Пьеро Аузилио: "Товон пулини тўлаган клуб Мартинесни олиб кетаверсин" Новости

Пьеро Аузилио: "Товон пулини тўлаган клуб Мартинесни олиб кетаверсин"

"Интер" директори Пьеро Аузилио ҳужумчи Лаутаро Мартинес ҳақида гапирди.

"Лаутарони трансфер қилишнинг бир осон йўли бор: товон пули тўлаб уни олиб кетаверинг. Буни барча яхши билади, яширадиган ҳеч нима қолмади.

Лекин ҳозирда ҳеч ким билан трансфер борасида гаплашмаяпмиз. Лаутаро ўзимизга ҳам керак, унинг клуб билан 3 йиллик шартномаси бор.

Клуб ҳам муҳим футболчиларни сотиб юборгиси келмаяпти. Уларни сақлаб қолишни режалаштирганмиз.

"Барселона" билан муносабатларимиз жуда яхши. Улар ҳам бизнинг мақсадларимизни тушунишади", - деди Аузилио.

Қайд этиш керак, аргентиналикнинг товон пули 111 млн еврони ташкил қилади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика