Перес: “Баскетболда кўпдан бери Евролига бор. Футболда нега бўлмаслиги керак?”
22 апр 2021 21:54
Новости
Перес: “Баскетболда кўпдан бери Евролига бор. Футболда нега бўлмаслиги керак?”
“Реал” президенти Флорентино Перес Европа Суперлигасини яратиш фикридан қайтмаган.
Испаниялик функционер мусобақа ғоясини 20 йилдан бери муваффақиятли ўтказиб келинаётган баскетболдаги Евролигага қиёслади.
“Баскетболда бу узоқ вақтдан бери нормал давом этмоқда. Испания чемпионати эса Евролига билан параллель равишда ўтказилади ва бунинг ҳеч қандай ёмон томони бўлмаяпти.
Евролигани Греция, Туркия, Россия клублари яратган. “Бавария”да баскетбол жамоаси ҳам бор ва улар Евролигада ўйнайди.
Хўш, муаммо нимада? Футбол баскетболдан фарқ қиладими ёки мен тушунмайдиган бошқа сабаб борми? Бу жуда муҳим: баскетболда шу каби лига яратилган ва мухлислар шикоят қилмаяпти. Евролига Европа баскетболини қутқарди”, дейди Перес.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии