Пеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди
04 янв 10:43
Новости
Пеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола қачон жамоадан кетиши ҳақидаги саволга кулиб, жавоб берди.
"Мени ишдан бўшатмоқчимисиз? Маошим жуда катта, устига-устак шартномамга яна бир йил бор!
Биламан, сизлар мендан безор бўлдингиз. 10 йилдан бери шу ердаман. Бир куни кетаман — ваъда бераман", - деб фикр билдирган мураббий.
54 ёшли Хосеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити" билан келишуви 2027 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Испаниялик мутахассис жамоани 2016 йилдан бери бошқариб келмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Комментарии