RU

Последние новости

22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  0 21:48Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  5 21:25"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин  0 21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  0 21:00"Реал" 70 млн евролик хавбекка кўз тикди  1 20:37Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"  2 20:15Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячиларининг жароҳатлари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади  10 19:51"Динамо" БААда ЦСКАга қарши майдонга тушади  3 19:34"Навбаҳор" машғулотлари Championat.asia объективида  4 19:172025 йил давомида Ўзбекистоннинг энг кўп нархи ошган футболчилари  8 18:55"Қизилқум"ни яна 2 нафар футболчи тарк этди  1 18:41Расман: Пўлатхўжа Холдорхонов энди "Андижон" футболчиси!  14 18:27"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини йўқотди  19 18:14Ўзбекистон Кубоги-2026 мусобақаси 1/2 финал ва финал ўйинлари марказлашган ҳолда ўтади  6

Инсайд тасдиқланди: "Хоразм" футболчиси ОКМКга ўтди Новости

Инсайд тасдиқланди: "Хоразм" футболчиси ОКМКга ўтди

Ҳазрат Турсунқулов эндиликда Олмалиқ жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

"Янги мавсум олдидан ОКМК клубнинг спорт сиёсати доирасида асосий жамоа таркибини шакллантириш бўйича изчил ва тизимли ишларни амалга оширмоқда. Ушбу жараёнда ёш, маҳаллий ҳамда клубнинг узоқ муддатли ривожланиш стратегиясига мос футболчиларни жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, "кончилар" сафини тарк этган футболчилар ўрнини клубнинг ривожланиш фалсафаси, танланган ўйин модели ва институционал мақсадларига мос ижрочилар билан тўлдириш асосида мувозанатли трансфер сиёсати изчил олиб борилмоқда.

Мазкур трансфер сиёсати доирасида қишки трансфер ойнасидаги навбатдаги трансфер амалга оширилди. Ярим ҳимоячи Ҳазрат Турсунқулов ОКМК сафини тўлдирди. Футболчи билан икки йиллик шартнома имзоланди ва у янги мавсумдан бошлаб "кончилар" шарафини ҳимоя қилади.

Маълумот учун, 26 ёшли таянч ярим ҳимоячи бунга қадар "Оқ-тепа", "Металлург", "Динамо" ҳамда "Хоразм" жамоаларида тўп тепган. У профессионал фаолияти давомида 117 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол ва 6 та голли узатма муаллифига айланган", – дейилади хабарда. 

Аввалроқ "Хоразм" футболчиси вариантлар орасидан ОКМКни танлаганини маълум қилган эдик.

Рейтинг: -1   

Комментарии

+1   
05 янв 15:55:36
Жамшид Jamshid
Энг зу́р трансфер Хазрат термага у́йнашга хам лойик просто негадир пастдаги жамоаларда юради. Буни потенциали юкори.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика