RU

Последние новости

21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00ЕЧЛ. "Қайрат" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  9 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  33 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  13 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  9 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4 19:20ЎФА нега жим?  10 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  9 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  19 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  2 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1

"Пахтакор" ҳужумчига ёлчимаяпти Новости

"Пахтакор" ҳужумчига ёлчимаяпти

"Пахтакор"нинг Чемпионлар Лигасидаги муваффақиятсизлигида мудофаа вакилларини айблаётганлар талайгина ва улар ҳақли.

Аммо унутмаслик керак, олдинги чизиқда ҳам ишлар сира юришмади. Жамоага вазиятларни якунлашни биладиган тажрибали ва совуққон марказий ҳужумчи ётишмаётгандек кўринмоқда. Шубҳаланганлар учун охирги 1 йилда "Пахтакор" либосини кийган форвардлар статистикасини келтирамиз.

Эрен Дердийок — йиллик маоши 1,3 млн еврони ташкил қилган футболчи "шерлар" учун 2020 йилнинг биринчи қисмида 13 ўйин ўтказиб, 4 голга муаллифлик қилди. 

У "Пахтакор"дан кейин Туркия чемпионатининг 2-дивизионидан жамоа топди ва 400 минг евро йиллик маош эвазига шартнома имзолади.

Шерзод Темиров — "Машъал"дан олиб келинган ўйинчи 2021 йилги мавсумда 8 та гол урди. Бунинг учун ҳужумчига 1180 дақиқа керак бўлди.

Боян Матич — Эрен кетгазилганидан кейин унинг ўрни сербиялик форвард билан тўлдирилди. Матич мавсумнинг 2-қисмида "Пахтакор" либосини 16 ўйинда кийиб, атиги 2 та гол урди. 

Оливер Шаркич — Славче Войнески фаолиятининг асосий қисмини ҳужум чизиғининг марказида ўтказган черногориялик футболчидан асосан бошқа амплуаларда фойдаланяпти. Мавсум аввалидан бери 477 дақиқа ўйин амалиёти берилган Шаркич фақатгина бир марта рақиблари дарвозасини ишғол қилди.

Миржаҳон Мираҳмадов — йил аввалида "Бунёдкор"дан "Пахтакор"га кўчиб ўтган футболчи фақат ОЧЛдаги дисквалификацияси билан эсда қолди.

Яъни, 2021 йилнинг аввалидан бери "шерлар" учун майдонга чиққан 5 нафар марказий ҳужумчи рақиб дарвозасини фақатгина 15 марта ишғол қилди. Маълумот учун, бироз орқароқда ўйнайдиган Драган Черан бу даврда 24, 20 ёшли Ҳусайн Норчаев эса 26 голнинг муаллифлифига айланган. 

Муаллифнинг бошқа фикрларини кузатиш учун телеграм-каналга аъзо бўлишни унутманг.

Автор :
Рейтинг: -11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика