RU

Последние новости

11:00Ўзбекистон терма жамоасининг БАА билан ўйин учун тахминий таркиби  6 10:37"Барселона" ёзда бомба трансферни амалга оширмоқчи  6 09:58"Арсенал"нинг яна бир етакчиси терма жамоада жароҳат олди  0 09:20"Реал Мадрид"нинг 32 ёшли футболчиси жароҳатлар сабаб фаолиятини якунламоқчи  2 08:40"Андижон" бош директори Рубин Хебайнинг жамоага келиши ҳақидаги саволга жавоб берди  5 08:08Гвардиола Чемпионлар лигасида қайси жамоага тўқнаш келишни истамаслигини айтди  11 07:31ЖЧ-2026 Саралаш. Бугун БААга қарши майдонга тушамиз  23 06:01Ёрқин Назаров: "БАА ақлли жамоа, ғалаба қозонмаслик мундиал вазифасини қийинлаштиради"  8 01:56Миллатлар лигаси. "Сўғдиёна" футболчиси иштирок этган баҳсда Уэльс зафар қучди, Украина дурангга рози бўлди ва бошқа натижалар  2 01:47Миллатлар лигаси. "Гигантлар тўқнашуви"да немисларнинг қўли баланд келди  3 01:44Миллатлар лигаси. Коло Муанининг голлари Францияга Бельгия устидан ғалабани тақдим қилди  0 01:40Миллатлар лигаси. Италия Исроилни йирик ҳисобда таслим қилди  6 01:21Гюндоган, Мюллер ва Нойер терма жамоа билан хайрлашишди  1 01:11Шченсни: "Мен қўрққан ягона футболчи Месси бўлган"  3 00:40Суперлига бош директори: "ЧЛнинг янги формати ўзини оқламаяпти"  5

ЎзПФЛ ва Uzreport TV ишчи гуруҳи Про лига стадионларини кўздан кечиради Новости

ЎзПФЛ ва Uzreport TV ишчи гуруҳи Про лига стадионларини кўздан кечиради

Аввалроқ хабар берилганидек, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда UZREPORT TV ўртасида Про лига мусобақасининг медиа ва тижорат ҳуқуқлари бўйича шартнома имзоланган эди.

Унга кўра, UZREPORT TV Про лиганинг ҳар бир туридан энг қизиқарли ва марказий учрашувларни UZREPORT TV ва FUTBOL TV телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этиши кўзда тутилган. Шу боис, ЎзПФЛ ҳамда UZREPORT TV ишчи гуруҳи танаффусдан фойдаланиб Про лига учрашувлари ўтказиладиган стадионларни текширишни бошлади. 16 август куни ишчи гуруҳ “Оқтепа” футбол клуби уй учрашувларини ўтказадиган “Тўқимачи” стадионини текширишди. Унда томошабинлар учун трансляция сифатини ошириш, уларга сифатли лавҳалар етказиб бериш мақсадида камералар жойлашувига стадионда махсус нуқталар белгилаб олинди.

Шуни таъкидлаш лозим, стадионлардаги шароит трансляция сифатига таъсир қилади. Айнан шу боис, Про лига учрашувлари ўтказиладиган барча стадионлар кўздан кечирилади ва ушбу лига баҳслари сифатли трансляция қилиниши учун шароит яратилади.

Ҳамкорликдаги асосий масалалардан яна бири, Про лига савиясини кўтариш ва уни максимал даражада Суперлигага яқинлаштиришдан иборатдир. Ҳар икки лига ўртасидаги рақобатдан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси манфаатдордир. Қолаверса, эндиликда Про лига клубларида ҳам ўзини намоён этиш, мазкур лига футболчиларида эса терма жамоа мураббийлари назарига тушиш имконияти пайдо бўлади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика