RU

Последние новости

10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  0 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  3 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  0 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  2 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  4 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  34 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  3 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  2 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  10 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  2 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  1

"ЎзФҲМ ҳакамлар хато қилмаганини исботламоқчи бўлса, офсайд чизиқлари қандай чизилганини кўрсатувчи видеони илова қилиши керак эди" — Синяев Новости

"ЎзФҲМ ҳакамлар хато қилмаганини исботламоқчи бўлса, офсайд чизиқлари қандай чизилганини кўрсатувчи видеони илова қилиши керак эди" — Синяев

Championat.asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Telegram канали муаллифи) Эксперт-ҳакамлар қўмитасининг кечаги "Машъал" – "Бунёдкор" (1:1) учрашувида юз берган эпизодлар ҳақидаги баёнотига изоҳ берди.

"Биз ҳакамлар бригадаси билан эпизодларни муҳокама қилдик. Шу жумладан, VAR'да ишлаганларнинг фаолиятини. Ўйин трансляцияси вақтида офсайдлар кўрсатилмагани бироз ғалати, деган хулосага келдик. VAR ҳакамлари ҳакамнинг қарорини тасдиқлаган ёки бекор қилганда, улар трансляция режиссёрига чизилган чизиқлар билан ушбу стоп-кадрларни берадилар.

Тўқ рангли фон ишончни мустаҳкамламайди. Айниқса, биринчи скриншотда ("Машъал"нинг бекор қилинган голи билан). Ҳамкасблар ушбу скриншотни яратиш учун VAR чизиқларини яратиш учун махсус дастур эмас, балки Photoshop дастуридан фойдаланиш мумкинлигини истисно қилмайди. Умуман олганда, офсайд тананинг қайси нуқтаси бўйича аниқлангани тўлиқ аниқ эмас. Ҳимоячига нисбатан, у тирсакда турганга ўхшайди, гарчи у бироз ўнгроқда – елка ёки оёқда бўлиши керак эди. Ахир, биз биламизки, тирсак билан гол уриш мумкин эмас. Ҳужумчига келсак, у ерда умуман ҳеч нарса кўринмаяпти.


Иккинчи скриншотда ("Бунёдкор"нинг бекор қилинган голи) бироз кўпроқ маълумот бор. Ҳақиқатан ҳам офсайд бўлганини истисно қилмаймиз, лекин тушуниш жуда муҳим: бундай ҳолатларда офсайд чизиқлари кўрсатилган стоп-кадрлар ўйин трансляциясида бўлиши шарт. Бу ерда энди саволлар ё трансляция режиссёрларига, ёки агар улар стоп-кадрларни узатмаган бўлса, VAR'даги ҳакамларга йўналтирилади. Балки ҳакамларда қандайдир қўшимча ракурс бўлгандир, лекин биз буни бу ерда ҳам кўрмаяпмиз. Бундай тушунмовчиликлар юзага келмаслиги учун ўйинлар трансляциясида дарҳол стоп-кадрларни кўрсатиш лозим.

Алоҳида таъкидлашни истардимки, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази фаолиятига ҳеч қандай эътирозимиз йўқ. Биз кеча қўлимизда мавжуд бўлган маълумотларни, яъни ўйин трансляцияларида кўрсатилган камералардаги гол такрорларини таҳлил қилдик. Агар ҳакамларда бошқа ракурслар бўлган бўлса, уларни ҳам тақдим этишлари лозим эди. Агар Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази вакиллари ҳакамлар хато қилмаганини исботламоқчи бўлишса, офсайд чизиқларини қандай чизганларини кўрсатувчи видеони илова қилишлари керак эди. Масалан, РПЛда айнан шундай қилишади. Бу скриншотларга қараганда кўпроқ ишонч уйғотади. Бу икки эпизод шунчалик катта шов-шувга сабаб бўлганини ҳисобга олиб, таҳлил билан бирга видеони ҳам тақдим этиш тўғрироқ бўларди. Бунга атиги 10-15 дақиқа вақт кетарди холос", – деди Синяев.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика