RU

Последние новости

03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  1 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  1 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  15 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  1 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  7 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  1 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   6 21:35Рўзиқул Бердиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  14 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1

Ўзбекистон ва Черногориянинг жаҳон чемпионатига чиқа олмаётгани, Абрамовнинг қандай инсонлиги, "Локомотив"ни яхши кўриши ҳақида - Дамир Кояшевич билан катта интервью Новости

Ўзбекистон ва Черногориянинг жаҳон чемпионатига чиқа олмаётгани, Абрамовнинг қандай инсонлиги, "Локомотив"ни яхши кўриши ҳақида - Дамир Кояшевич билан катта интервью

Сўнгги вақтларда ижоддан бироз тўхтаб қолгандим.

Аста-секинлик билан яна интервьюлар олишга ҳаракат қиляпман. Бу сафарги "ўлжам" 2015 йили 6 ой давомида "Локомотив" таркибида ўйнаган Дамир Кояшевич бўлди. Гарчи, у Ўзбекистонда ярим йилгина фаолият олиб борган бўлса-да, чап оёғидаги кучли зарбаси, ўзининг креативлиги билан мухлислар эътиборига тушганди. Аммо черногориялик футболчининг Ўзбекистондаги фаолияти унчалик муваффақиятли бўлмади. Чемпионатимизда 8 ўйинда қатнашган футболчи атиги 1 гол урди ҳолос. ОЧЛда эса 3 ўйинда 2тадан гол ва ассист қайд этди. Интернет орқали ушбу футболчини суҳбатга тортдик.

- Дамир, салом. Яхшимисиз. нималар билан бандсиз? Лео Месси каби 36 ёшни уриб қўйибсиз.

- Салом. Раҳмат, ҳамма ишларим яхши. Ҳозир уйимда, Чернгориядаман. Бироз дам оляпман. Аммо футболни тугатганим йўқ. Шу ердаги "Арсенал Тиват" номли жамоада ўйнамоқдаман. Ҳали Европа лигаси саралашида ўйнаймиз. Бир ой олдин 36 ёшга тўлдим. Бироқ ўзимни яхши ҳис қиляпман ва футболдаги фаолиятимни давом эттира олишимга ишонаман.

- Сиз Қозоғистон, Сербия, Черногория, Македония каби давлатлар чемпионатларида ҳам ўйнагансиз. Ўзбекистон чемпионати Сиз ўйнаган бошқа чемпионатлардан нимаси билан фарқ қилади?

- Ҳа, мен жуда кўп давлатлар чемпионатларида ҳам ўйнадим, Польшада ҳам фаолият олиб борганман. Ўзбекистонда иқтидорли футболчилар кўп экан деб бемалол айта оламан. Мен ўйнаб юрган пайтларда ҳам ёш футболчилар жуда кўп эди. Уларнинг техникаси ҳам яхши эди. Айтишим мумкинки, Ўзбекистон чемпионати Қозоғистон чемпионатидан яхшироқ. Умуман олганда, даража бир-бирига яқин, лекин барибир Ўзбекистон чемпионатида эътибор юқорироқ. Сербия ва Черногорияда эса қаттиқ футбол ўйнашади, иқтидорлар эса деярли йўқ. Ёшлар етишиб чиқмай қўйди.

- "Локомотив"ни кузатиб боряпсизми? Айни дамда жамоа Суперлигада эмас.

- Черногорияда Ўзбекистон ва Қозоғистон чемпионатларини кузатиб боришади. Мен ҳам "Локомотив"нинг натижаларидан бохабар бўлиб турдим. "Локо"да ўйнаб юрган пайтларимда таркибда яхши футболчилар, жамоа бор эди. Биргаликда Осиё чемпионлар лигасида ўйнагандик. Доимий пешқадамлик қилгандик. Бунинг учун клубда яхши пуллар бор эди. Ўзбекистондаги дўстларим билан ёзишиб турибман, улар "Локо"даги ҳозирги ҳолат унчалик яхши эмаслигини, шу сабабли жамоа ёшарганини айтишди. Футболда бундай ҳолатлар бўлиб туради. 

Клубда жуда зўр қароргоҳ, стадион бор. У ерда барча шарт-шароитларни яратиб қўйишган. Аммо пул олдингидек бўлмаганидан кейин натижа ҳам шунга яраша бўлиб турибди деб ўйлайман.

- Сиз бизнинг чемпионатда кўп ўйнамаган бўлсангиз-да, ўзингизнинг креатив ўйинингиз билан ажралиб турардингиз. Лекин чемпионатимизни нега эрта тарк этдингиз?

- Мен ўйнаган даврда жамоани Вадим Абрамов бошқараётганди. У жуда оғир мураббийлардан бири. Эски мактаб десам бўлади. Жамоа билан ОЧЛда 2та гол ва 2та ассист қайд этаётгандим, барчаси яхши эди. Кейин унга бошқа кучлар таъсир ўтказишни бошлади. Ўзи аслида мен "Астана"дан 6 ойга ижарага олингандим. Абрамов мен билан 2 йиллик шартнома имзоланишини ҳам истаганди. Тўғриси, мен бунга қаршилик қилдим. "Астана"га барибир қайтишим керак эди ва якунда қайтдим.

- Келинг, "Локомотив"га ўтишингиз ҳақида гаплашайлик. Қай тариқа Тошкент клубига бориб қўшилгандингиз?

- Вадим Абрамов "Астана"га мураббий бўлиб келганида мен ўша жамоада ўйнаётгандим. Ўшанда у бизнинг янги бош мураббий сифатида мени кўрганди. Кейинчалик у "Астана"дан кетди ва мени жамоасига чақирди. "Локомотив"да ўйнаб, жамоага ОЧЛда ёрдам беришим кераклигини айтганди. Марҳамат, ўйнайман, дедим ва Тошкентга келдим.

- "Локомотив" фаолиятингиздаги энг ёмон клублардан бири эмасми?

- Ундай демадим-ку. Фаолиятимдаги энг яхши клублардан бири, балки 3-4-ўринга ҳам қўяман. Супер шарт-шароитлари бор клуб. Шунчаки Абрамов билан фаолиятим бироз ўхшамаган ҳолос. 

- Тушунарли. "Локомотив" мавзусини ёпамиз. Ушбу клубдан кетганингиздан кейин Ўзбекистонга келдингизми? Умуман олганда серқуёш ўлкамизнинг қайси жойлари Сизга кўпроқ маъқул келган?

- "Локо"дан кетганимдан кейин Ўзбекистонга бормадим. Тошкентда ўйнаганим учун у ерда кўп бўлганман. Тоғли жойлари ажабтовур эди. Бошқа вилоятларида кўп бўлмаганим сабабли бошқа бирор жойни алоҳида кўрсата олмайман. У ерда мен бормаган чиройли жойлар жуда кўп бўлса керак.

- Қайси жамоага ва футболчига мухлислик қиласиз?

- Ҳозир "Манчестер Сити"га. Энг севимли футболчим - Криштиану Роналду. У мен учун дунёдаги энг зўр, энг яхшиси. У ҳақиқий профессионал, мусулмонларни яхши кўради. Балки шу сабаблидир унга эътиборим юқори.

- Агарда "Интер Майами" Сизни чақирса, Мессини энг яхшиси дея оласизми?

- Мессини ёмон демадим. У ҳам зўр футболчи. Футболчи сифатида Месси ва Роналдудан бирини ёмон кўриб бўлмайди. Иккисидан ҳам ўрнак олиш керак. Мен учун шунчаки Роналду энг зўри. Аммо 36 ёшга кирдим. Мени энди "Интер Майами"га чақиришмаса керак (кулади). Она ватанимда яна икки йил футбол ўйнаб, кейин фаолиятимни тугатаман. Анча вақт футбол ўйнадим, энди оилам билан вақт ўтказмоқчиман.

- Ўзбекистон ҳам, Черногория термаси ҳам жаҳон чемпионатига чиқа олмаяпти. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Оғир савол. Черногория термаси жаҳон чемпионатига ҳеч қачон чиқа олмаса керак. Ҳозир яхши футболчилар, иқтидорлилар йўқ. Чунки ёш болалар ҳозир кўчадаги футбол эмас, телефондаги интернетга муккасидан кетиб қолди. Ҳозирги болалар олдингидек эмас. Менимча, Ўзбекистонда ҳам ҳолат шундай. Ҳозир иқтидорлар камайиб кетаётганининг сабаби ҳам шу. Шу сабабли яхши футболчи ҳам, яхши мураббий ҳам йўқ. Ўз навбатида натижа ҳам тушиб кетмоқда.

- "Ким футбол ўйнаса, ўша танқид қилиши мумкин". Баъзида футболчиларни танқид қилсак, улар шу иборани ишлатишади. Бу гап тўғрими?

- Бир томондан тўғри. Журналистларнинг барча танқидлари ҳам ўринли бўлавермайди. Масалан, мен Сизнинг мақолангиз учун танқид қилишим мумкин, бироқ менинг гапимни барибир қилмайсиз ва ўзингиз билгандек ёзаверасиз. Ҳозир ҳамма футбол ўйнашни билади ва ўзидан мураббий ясаб олган. Аслида бунинг ёмон жойи йўқ. Шунчаки футболни шунчаки танқид қилиш ва тушуниб танқид қилишнинг тафовути бор.

- Сўнгги савол. Агарда футболчи бўлмаганингизда...

- Билмадим. Ўзимни спортдан бошқасида тасаввур ҳам қилиб кўрмаганман. Балки бошқа спорт турида бўлган бўлардим.

- Саволни тўғрилаймиз. Футболни тугатсангиз нима қиласиз?

- Балиқ тутишни яхши кўраман. Бу менинг хоббим. Балки яхши балиқчи бўларман.

- Дамир, қизиқарли суҳбат учун раҳмат.

- Сизга ҳам катта раҳмат.

Миржалол Норматов суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика