RU

Последние новости

08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   4 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  0 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  12 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  31 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  418 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  5 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  9 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11

Ўзбекистон U-17 сардори Лазизбек Мирзаев: "Жаҳон чемпионати ҳар бир футболчи учун катта мотивация ва имконият ҳисобланади" Новости

Ўзбекистон U-17 сардори Лазизбек Мирзаев: "Жаҳон чемпионати ҳар бир футболчи учун катта мотивация ва имконият ҳисобланади"

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси жорий йил Индонезия мезбонлик қиладиган U-17 Жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Кеча мазкур мусобақанинг гуруҳ босқичи учрашувларига қуръа ташланди. Якуний натижаларга кўра вакиллримиз Испания, Мали ва Канада билан бир квартетдан ўрин олди. Сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаров бу борада терма жамоамиз сардори Лазизбек Мирзаевнинг фикрлари билан қизиқиб кўрди. 


"Қуръа ташлаш маросимида Испания терма жамоасини кутган эдим. Барибир Европани топ жамоаларидан бири тушиши аниқ эди. Уларнинг катталар терма жамоалари қандай натижалар қўлга киритганини, Жаҳон ва Европа чемпионлари бўлганини биламиз. Шахсан ўзим уларни кўп кузатганман. Канадада ҳам футболга эътибор яхши, дея оламан. Совуқ мамлакат бўлгани учун Индонезияда қийналишса керак. Африка жамоалари эса ҳар бир ёш тоифасида кучли ҳисобланади. Учта терма жамоа ҳам бир-бирига етарлича қаршилик кўрсатади, дея оламан. 

Бизга ким тушишидан қатъий назар ҳар доим ғалаба учун майдонга чиқамиз. Бу барчамиз учун илк Жаҳон чемпионати. Турнирдан кўп нарса кутмоқдамиз. Мақсадимиз финалгача етиб бориш ва чемпион сифатида ортга қайтиш. Бу осон бўлмайди. Барчамиз олдимизда қандай ишлар борлигини сезиб турибмиз. 

Жаҳон чемпионати футболчилар учун катта имконият ва мотивация ҳисобланади. Бундай савиядаги турнирда қатнашиш ҳар доим фойда беради, деб ўйлайман. Мусобақада имкон қадар жамоамга ёрдам беришга ва кўп гол уришга ҳаракат қиламан. Камида пасларим билан самара келтиришни истайман",- дейди Лазизбек Мирзаев.

 

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика