RU

Последние новости

19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  0 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  3 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  1 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  16 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  2 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  5 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  7 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  13 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  4 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  18 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  24

Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг 7 нафар футболчиси изоляцияга олинди Новости

Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг 7 нафар футболчиси изоляцияга олинди

Олим Шокиров бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси кузда Баҳрайда бўладиган U-16 Осиё чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Олинган маълумотларга кўра, терма жамоа аъзоларида иссиқ чиқиши кузатилган ва улар изоляцияга олинган. Бу борада батафсил маълумот олиш учун ЎФА терма жамоалар департаменти бошлиғи Азиз Ҳайдаровга мурожаат қилдик.

"Ўсмирлар терма жамоамизни етти нафар футболчисида коронавирус аломатлари сезилган. Лекин, ваҳимага хожат йўқ. Улар ўзларини яхши ҳис қилишмоқда. Айримларида истимаси чиққан. Барча зарур чора ва тадбирлар кўрилди.

Бир марталлик анжомлар, овқатлар етказиб беришни йўлга қўйдик. Ҳозирча уларни Чиғатой базасида карантинда сақламоқдамиз. Таваккал қилишни истамадик.

Ҳаттоки, баъзи бир футболчилар машғулотларга чиқиш истагини билдиришди. Аммо, катта таваккал қилгимиз келмади. Изоляцияга олинган, зарур дорилар етаказиб берилмоқда.

Худо хохласа уларни соғ ва саломат ота-оналарини бағрига қайтарамиз. Аввало бу балодан яратганни ўзи барчамизни асрасин. Юртимизни ўз паноҳида сақласин деб қоламиз. Бу борада барча воқеалардан мухлисларимизни хабардор қилиб турамиз",- дейди Азиз Ҳайдаров.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика