RU

Последние новости

00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  4 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  2 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  27 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  16 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  62 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  301 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  7

Ўзбекистон - Сурия. Ўйин икки соат олдинга кўчирилди Новости

Ўзбекистон - Сурия. Ўйин икки соат олдинга кўчирилди

Жорий йилнинг 11 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Сурия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Мазкур ўйинни қирғизистонлик Рисбек Шекирбеков бошқариб боради. Унга қанотларда Баҳодир Қўчқоров ва ИсмоилхонТолипжонов ёрдам беришади.

Учрашув бошланиш вақти аввалига 11 июнь куни соат 20:30га белгиланганди. Аммо кейинчалик Сурия терма жамоасининг илтимосига кўра соат 18:30га кўчирилди. Сабаби Сурия терма жамоаси ортга қайтиш чипталарини алмаштирди. Улар ўша куннинг ўзида ярим тундаги рейс билан ватанларига қайтадиган бўлишди. Шу сабабли самолётга кеч қолмаслик учун ўйинни эртароқ ўтказишни сўраб мурожаат қилишди. Уларнинг бу мурожаати ЎФА томонидан ижобий ҳал қилинди.

Яхши биласиз, шу куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Наманганда Миср олимпия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. "Спорт ТВ" 11 июнь куни бўлиб ўтадиган ҳар иккала ўйинни жонли трансляция қилишни режалаштиргани учун Ўзбекистон ОТЖ - Миср ОТЖ ўйинининг бошланиш вақти соат 20:30га кўчирилди. Шу тариқа мухлислар ҳар иккала ўйинни жонли эфирда томоша қилиш имкониятига эга бўлишади.

Ўртоқлик ўйини
11 июнь, "Миллий" стадиони. Соат 18:30
Ўзбекистон - Сурия
Бош ҳакам:
Рисбек Шекирбеков (Қирғизистон)
Рефери ассистенти: Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон)
Рефери ассистенти: ИсмоилхонТолипжонов (Қирғизистон)

Рейтинг: +45   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика