RU

Последние новости

13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  7 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  13

Ўзбекистон Суперкубогига Жиззах мезбонлик қиладиган бўлди Новости

Ўзбекистон Суперкубогига Жиззах мезбонлик қиладиган бўлди

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ҳамда кубоги соҳиби ўртасида ўтиши лозим бўлган Суперкубок учрашувига 24 август куни Жиззах мезбонлик қилади.

"Пахтакор" ва "Насаф" майдонга чиқадиган беллашув учун Жиззах нейтраллик мақомига тўла жавоб беради. Қолаверса, "Сўғдиёна" стадиони Лиганинг футбол майдонларига қўйган талабини бажариб улгурди. Бизда яхши савиядаги ўйин ташкил этиш имконияти мавжуд. 

Маълумот учун, мавсум аввалида ўтиши лозим бўлган Суперкубок ўйини ОФК Чемпионлар Лигаси тақвимига ўзгартириш киритгани ва бу "Насаф" режаларини ўзгартирганидан келиб чиқиб, кейинроққа қолдирилганди. Ўртада Ўзбекистон U-20 Осиё Кубогига мезбонлик қилди. Кейинроқ бу ёшларимизнинг мундиалдаги иштирокига уланиб кетди. 

Июн ойида эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси CAFA мусобақасида иштирок этади. Бу ФИФА кунларидан ташқари саналарни ҳам ўз ичига олди. Референдум арафасида эса Суперлиганинг 1 та тури кейинроқ муддатга қолдирилди. Мазкур сабабларни инобатга олиб, Лига Суперкубок учрашувини жазирама июлда эмас, августда ўтказишни мақсадга мувофиқ деб топди ва бу борада ҳар икки клуб билан келишиб олди. Сентябрдан бошлаб эса "Пахтакор" ва "Насаф" Чемпионлар Лигасида иштирок этади.

Аввалроқ Ўзбекистон Суперкубоги 24 августда ўтказилишини маълум қилган эдик.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика