RU

Последние новости

00:55Расман: Гави жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  1 00:35Ла Лига. "Леванте" – "Реал Мадрид". Таркиблар аниқ!  6 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  1 23:21Англия лига кубоги. "Ливерпуль" – "Саутгемптон" ва "Линкольн Сити" – "Челси" учрашувлари учун таркиблар аниқ  1 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  2 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  11 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  45 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  7 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  7 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  4

Ўзбекистон - Қирғизистон учрашуви СПОРТ телеканалида жонли намойиш этилади Новости

Ўзбекистон - Қирғизистон учрашуви СПОРТ телеканалида жонли намойиш этилади

Хабарингиз бор, 9 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Қирғизистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Олдинроқ терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов мазкур баҳс ТВ намойиш этилмаслигини сайтимизга маълум қилган эди. Бундай қарорга нима учун келингани ҳам айтилганди.

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Футбол ассоциацияси мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Вадим Абрамов ҳам иштирок этди ҳамда бу борадаги вазиятга ойдинлик киритди.

"Қирғизистон билан баҳс ўртоқлик бўлгани учун стадион тўлмайди деб ўйладик ва мухлислар билан тўлган трибуналар қаршисида ўйнаш истагида биз ТВ орқали трансляция қилинмаслигини истагандик. Бу оддий таклиф эди, биз футболимиз ихлосмандлари стадионга келишларини хоҳлаганимиз учун шундай дегандик. Шу билан бирга, бўлажак рақиб Саудия Арабистонига "сюрприз" тайёрлашимиз мумкин эди. Майли, агар МТРК истаса, Қирғизистон билан ўртоқлик учрашувини трансляция қилишлари мумкин, биз томондан ҳеч қандай қаршилик йўқ", - дейди терма жамоа устози Вадим Абрамов.

Бугун СПОРТ телеканали бош директори Зоҳид Каримов твиттердаги ўз саҳифасида Ўзбекистон - Қирғизистон учрашуви жонли намойиш этилиши ҳақида хабар қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Қирғизистон ўртасидаги баҳс 9 ноябрь куни соат 17:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.


Рейтинг: +150   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика