RU

Последние новости

16:34ПРО-Лига. "Қўқон-1912" - "Машъал" (Онлайн натижа)  1 16:28Эрон терма жамоаси делегацияси Тошкентга етиб келди  0 15:55Жанлуижжи Доннарумма: "Танқидлар билан ишим йўқ"  0 15:10Руни: "Эрик тен Хаг – ажойиб мураббий, аммо ҳозир қийин даврни бошдан кечирмоқда"  1 14:45Упамекано ҳам сафдан чиқди ва Франциянинг ўйинларини ўтказиб юборади  1 14:14Остон Ўруновнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади ва у терма жамоага ёрдам бера олади   11 13:56"Goal" АПЛнинг XXI асрдаги энг яхши мураббийлари рейтингини тузди  3 13:39Бугун Тошкентга учиб келадиган футболчи Италия А сериясига кўчиб ўтмоқда  2 13:07"Барселона" "Камп Ноу" абонементларининг сотувини бошлади  0 12:40Эрон билан ўйинда ишлайдиган ҳакам Даврон Ҳошимовга қизил карточка кўрсатган  4 12:22Майну Англиянинг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборади, Кейн — таркибда  0 11:54Терма жамоага чақирилган легионерлар: ўтган бир ойни ким қандай ўтказди?  14 11:47Саудия Арабистони ва МЛС клублари Погба бўйича маълумотларни сўраган  0 11:18"Реал" жароҳат олган Карвахалга клубдан ўринбосар топди  8 10:55Флориан Вирцнинг келажаги маълум  1

Ўзбекистон легионерлар терма жамоаси-2021 Новости

Ўзбекистон легионерлар терма жамоаси-2021

Сўнгги вақт ўзбекистонлик футболчиларнинг хориж клубларига трансфер қилингани ҳақида хабарлар кўпайиб бормоқда.

Жумладан, яқинда Жасурбек Яхшибоев Польшанинг таниқли клубларидан бири “Легия”, Бобир Абдихолиқов эса Украина Премьер-лигаси вакили “Рух” билан шартнома имзолади. Европада ўзбек футболчиларининг ортаётгани албатта кўпчиликни қувонтиради. Сайтимиз орқали легионерлардан иборат рамзий жамоа тақдим этишга қарор қилдик. Агар сизларда ҳам фикр-мулоҳазалар бўлса, ушбу мавзу остида ўз вариантларигизни ёзиб қолдиринг.

Демак, асосий таркиб баҳоси 16.850.000 еврони ташкил қилади (Transfermarkt'даги нархлар олинган). Жамоадаги энг қиммат футболчи эса “Женоа” форварди Элдор Шомуродов – 6,5 млн евро. Бироқ, яқинда италиялик таниқли журналист Жанлука Ди Марцио Шомуродовнинг трансфер нархи 2 бараварга кўтарилгани ҳақида маълумот берганди.

Асосий жамоанинг ўртача ёши эса 26,6 ни ташкил қилди.

ДАРВОЗАБОН:

Мирзоҳид Маматхонов, 26 ёш – “Супер Юнайтед” (Мальдив ороллари, юқори дивизион)

Трансфер қиймати – 50 минг евро


ҲИМОЯЧИЛАР:

Одил Аҳмедов, 33 ёш – “Тяньцзинь Тэда” (Хитой, юқори дивизион)

Трансфер қиймати – 1,2 млн евро

Виталий Денисов, 33 ёш – “Том” (Россия, 2-дивизион)

Трансфер қиймати – 600 минг евро

Рустам Ашурматов, 24 ёш – “Канвон” (Ж.Корея, юқори дивизион)

Трансфер қиймати – 700 минг евро

Ислом Тўхтахўжаев, 31 ёш – “Шэньян Урбан” (Хитой, 2-дивизион)

Трансфер қиймати – 450 минг евро


ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР:

Отабек Шукуров, 24 ёш – “Шаржа” (БАА, юқори дивизион)

Трансфер қиймати – 2,5 млн евро

Жалолиддин Машарипов, 27 ёш – “Шабаб Ал Аҳли” (БАА, юқори дивизион)

Трансфер қиймати – 2 млн евро

Достонбек Ҳамдамов, 24 ёш – “Хатта” (БАА, юқори дивизион)

Трансфер қиймати – 1,2 млн евро


ҲУЖУМЧИЛАР:

Элдор Шомуродов, 25 ёш – “Женоа” (Италия, юқори дивизион)

Трансфер қиймати – 6,5 млн евро

Бобир Абдихолиқов, 23 ёш – “Рух” (Украина, юқори дивизион)

Трансфер қиймати – 900 минг евро

Жасурбек Яхшибоев, 23 ёш – “Легия” (Польша, юқори дивизион)

Трансфер қиймати – 750 минг евро

Энди эса захирага футболчиларига тўхталадиган бўлсак. ундаги энг қимматбаҳо ўйинчи “Шабаб Ал Аҳли” аъзоси Азизжон Ғаниев (1,8 млн евро) ҳисобланади. 

ҲИМОЯЧИЛАР:

Олег Зотеев, 31 ёш – “Чоннам” (Ж.Корея, 2-дивизион)

Трансфер қиймати – 500 минг евро

Артём Филипосян, 33 ёш – "Прачуап" (Таиланд, юқори дивизион)

Трансфер қиймати – 250 минг евро

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР:

Азизжон Ғаниев, 23 ёш – “Шабаб Ал Аҳли” (БАА, юқори дивизион)

Трансфер қиймати – 1,8 млн евро

Остон Ўрунов, 20 ёш – “Уфа” (Россия, юқори дивизион)

Трансфер қиймати – 1,5 млн евро

Жамшид Искандеров, 27 ёш – "Сеонгнам" (Ж.Корея, юқори дивизион)

Трансфер қиймати – 675 минг евро

Икромжон Алибоев, 27 ёш – “Сеул” (Ж.Корея, юқори дивизион)

Трансфер қиймати – 600 минг евро

Сардор Мирзаев, 29 ёш – "Муангтонг Юнайтед" (Таиланд, юқори дивизион)

Трансфер қиймати – 600 минг евро

Ислом Кенжабоев, 21 ёш – "Чежу Юнайтед" (Ж.Корея, юқори дивизион)

Трансфер қиймати – 400 минг евро

Шаҳбоз Умаров, 21 ёш – БАТЭ (Беларусь, юқори дивизион)

Трансфер қиймати – 300 минг евро

Вагиз Галиулин, 33 ёш – “Нефтехимик” (Россия, 2-дивизион)

Трансфер қиймати – 200 минг евро

ҲУЖУМЧИЛАР:

Игор Сергеев, 27 ёш – “Актобе” (Қозоғистон, юқори дивизион)

Трансфер қиймати – 1,5 млн евро

Шаҳзод Убайдуллаев, 22 ёш – “Шахтёр-Солигорск” (Беларусь, юқори дивизион)

Трансфер қиймати – 450 минг евро

P.S. Ўзбекистон легионерлар терма жамоасидан 23 футболчи ўрин олди. Унинг умумий қиймати 25.625.000 еврони ташкил этди. Бутун таркибнинг ўртача ёши - 25,2!


Элдор Акмурзаев тайёрлади

Автор : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +45   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика