RU

Последние новости

02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  17 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  2 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  6 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  3 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  13 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  67 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  17 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3

Ўзбекистон Кубогига 14 ноябрь куни қуръа ташланади Новости

Ўзбекистон Кубогига 14 ноябрь куни қуръа ташланади

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 3 декабрь куни Coca Cola Суперлиганинг сўнгги — 26-тур учрашувларини ўтказишни режалаштирган.

Шундан кейингина Ўзбекистон Coca Cola кубоги мусобақаси старт олади.

Пандемия туфайли, шунингдек, миллий терма жамоанинг ўртоқлик учрашувлари учун шароит яратилишидан келиб чиқиб, кубок формати аввалдан режалаштирилгани каби гуруҳ босқичи кўринишида эмас, балки бир ўйиндан иборат, мағлуб жамоа мусобақани тарк этадиган кўринишида ўтишига келишиб олинди. Бу эса кубок беллашувларига қайтадан қуръа ташлашни тақазо этади.

Шу ҳафтанинг шанба кунида, яъни, 14 ноябрь санасида ЎзПФЛ бош директори в.б. Диёр Имомхўжаев “Спорт” телеканалида меҳмон бўлади. Режага кўра, жонли эфирда ташкилот вакили барча футбол мухлисларини қизиқтирган саволларга жавоб қайтаради. Мухлислар ўзларини қизиқтирган саволларни телефон қўнғироғи кўринишида, шунингдек, смс ёки таклиф этилган мессенжерлар орқали бериш имкониятига эга бўлади.

“Спорт” ҳамда ЎзПФЛ Ўзбекистон Coca Cola кубогига мазкур дастурдан сўнг қуръа ташлашга келишиб олди. У ҳам жонли эфирда кўрсатилади. Қуръа ташлаш формати ҳамда учрашувлар саналари ЎзПФЛ томонидан алоҳида эълон қилинади. Айни вақтда ташкилот клублар билан бу борада фикр алмашмоқда.

Маълумот учун, кубок финалига аввалдан белгилаб қўйилганидек, Наманган шаҳри мезбонлик қилади. Финалда тўп суриш учун Coca Cola Суперлиганинг 14 та, шунингдек, Про лиганинг "Шўртан" ҳамда "Оқтепа" клублари кураш олиб боради.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика