RU

Последние новости

09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  2 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  4 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  3 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  1 07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  8 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  16 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  4 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  5 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  3 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  16 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  50

Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари Қорақалпоғистон ва Хоразмда бўлишди Новости

Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари Қорақалпоғистон ва Хоразмда бўлишди

Болалар ва ўсмирлар футболига эътибор қаратиш, бу орқали эса келажакда терма жамоаларимизда кўплаб истеъдодларнинг пайдо бўлишини таъминлаш Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳозирги кунда асосий мақсад ва вазифаларидан биридир.

Бунинг учун эса барча вилоятларда, айниқса чекка ҳудудлар ва қишлоқлардаги ёшларга ҳаваскор даражадан профессионал футболга ўтиш жараёнини осонлаштириш талаб этилади. Айнан шу мақсадда ЎФА мутахассислари республика бўйлаб сафарда бўлиб, футбол мактаблари, академиялар, клублар фаолиятини чуқур ўрганишяпти. Мавжуд шароитларни янада яхшилаш ва янги футбол объектларини барпо этиш чоралари кўрилмоқда. Навбатдаги хизмат сафари Қорақалпоғистон ва Хоразмга амалга оширилди. Ушбу ҳудудларнинг кўплаб туманларида БЎСМ ва БЎФМлар фаолияти ўрганиб чиқилди. 

Олимпия захиралари коллежларида футбол йўналишини кучайтириш, янги футбол мактаблари учун қулай жойлар топилиб, инфратузилмани янгилаш, стадионлар ҳолатини яхшилаш, замонавий кўринишга келтириш масалаларида тегишли кўрсатмалар берилди. ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигида мутахассислар ушбу сафарлар давомида ёш футболчилар, мураббийлар, махаллий мутахассислар, фаҳрийлар ва футбол мухлислари билан яқиндан мулоқот қилиб, уларни қийнаётган муаммолар, футболимиздаги вазиятни яхшилаш борасидаги таклифларни эшитиб, хулосаларини қайд этишмоқда.

Албатта, бу маълумотлар таҳлил қилиниб, футболни ривожлантириш борасидаги режаларга киритиб бориляпти.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика