RU

Последние новости

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

Ўзбек футболи афсонаси Биродар Абдураимовнинг 80 йиллик юбилейи қандай ўтди? Новости

Ўзбек футболи афсонаси Биродар Абдураимовнинг 80 йиллик юбилейи қандай ўтди?

Кеча 14 май куни мамлакатимиз футболи афсонаси, фахрий футболчи ва мураббий Биродар Абдураимов 80 ёшни қарши олди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон футбол ассоциациясида Биродар Ҳасанович ва яқинда ўзининг 60 ёшини қаршилаган Игор Шквириннинг юбилейи муносабати тадбир бўлиб ўтди.


ЎФАда Ўзбекистон республикаси президенти маслаҳатчиси Одил Абдураҳмонов, ЎФА президенти Абдусалом Азизов, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов, ЎФА вице-президенти Азизбек Икромов, МОҚ бош котиби Ойбек Касимов, қўшни давлатлардан ташриф буюрган футбол фахрийлари, шунингдек яқин ва узоқ ўтмишдаги футболимиз юлдузлари иштирок этди. Йиғилганлар Биродар Абдураимов ва Игор Шквириннинг юбилей билан табрикладилар ва сермаҳсул фаолиятларини ёдга олдилар.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига мувофиқ ўзининг юксак профессионал маҳорати, билим ва тажрибаси билан мамлакатимизда спортни ривожлантириш, ўзбек футболи мактаби анъаналарини шакллантириш, унинг халқаро майдондаги нуфузини юксалтириш борасидаги катта хизматлари, миллий терма жамоа учун истеъдодли футболчиларни тайёрлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, садоқат руҳида етук ва баркамол этиб тарбиялаш, аҳоли ўртасидаги соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга қўшган муносиб ҳиссаси, шунингдек, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Биродар Ҳасанович Абдураимов «Меҳнат шуҳрати» ва Игор Анатолевич Шквирин «Дўстлик» орденлари билан мукофотланди. 

Тадбир давомида ЎФА президенти футбол жамоатчилиги номидан фахрийларни табриклаб, уларга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилади.

"Ўзбек футболини дунёга танитган ва ватанимиз равнақи учун хизмат қилаётган футболимизнинг икки афсонаси меҳнати  Президентимиз томонидан муносиб тақдирланди. Кўпгина иқтидори ёшларни тарбиялаган, ва футболимиз ривожига улкан ҳисса қўшган фахрийлар ҳеч қачон эътибордан четда қолишмайди. Сизнинг ҳаёт йўлингиз ёш футболчилар учун намуна бўлиши керак. Мен ишонаман, ҳозирги футбол фахрийларимиз ўз ишларини давом эттиришади ва яна кўп кучли футболчиларни терма жамоаларимизга тарбиялаб беришади" — деди ЎФА президенти. 

Ўз навбатида, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов ҳам юбилей ёшни қарши олган спортимиз фидойиларининг футболчи ва мураббийликдаги ютуқларини эслаб ўтди. Шунингдек қўшни давлатлардан ташриф буюрган футбол фахрийлари, клублар ҳамда Биродар Абдураимов билан бир даврда фаолият олиб борган бир қатор афсоналар кун қаҳрамонини муборакбод этишди. 

Тадбир давомида миннатдорчилик рамзи сифатида турли ташкилотлар томонидан мукофотлар ва эсдалик совғалари топширилди.

Тақдирлаш маросимидан сўнг «Пахтакор» стадионида ўзбек футболи афсонаси Биродар Абдураимовнинг юбилейи муносабати билан ўртоқлик учрашуви ташкил этилди. Унда юртимизнинг фахрий футболчиларидан иборат ЎФА терма жамоаси ҳамда Абдураимов билан турли даврлар ва мамлакатларда фаолият олиб борган дўстларидан таркиб топган жамоа ўртасида учрашув ташкил этилди. 

Қизиқарли ва курашларга бой ўтган ўйинда дўстона дуранг (3:3) қайд этилди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика