RU

Последние новости

13:31Гол уриб, қизил карточка олган Экитике кечирим сўради  1 12:51Моуринью "Риу Аве" билан 1:1 ҳақида: "Бош ҳакамда ирода йўқ"  3 12:44ЎФФ президенти Миллий терма жамоа ўйинчилари билан учрашди  0 11:58Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди  0 10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0 10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  5 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  15 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  13 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  4 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  1 07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  15 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  20 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  8

Ўткир Юсупов: "Бор кучни Ўзбекистон Кубогига ташлаймиз" Новости

Ўткир Юсупов: "Бор кучни Ўзбекистон Кубогига ташлаймиз"

"Навбаҳор" жамоасининг сўнгги ўйинларда қайд этаётган натижалари мухлисларни ранжитаётгани турган гап.

Мавсум аввалида ўз олдига юксак мақсадларни қўйган "лочинлар", афсуски 7та турдан бери очко улашиш билан банд бўлмоқда. Қайд этиш керак, ушбу мавсумда қўлга киритилаётган очколарда жамоанинг маҳоратли посбони Ўткир Юсупов ўзининг катта ҳиссасини қўшиб, ажойиб сейвлари билан муқаррар голлардан қутқариб қолмоқда. Биз эса киперни суҳбатга чорлаб жамоасининг сўнгги ўйинлардаги омадсизлиги ҳамда ички муҳит ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Биринчи галда жамоадаги ички муҳит, футболчилар ўртасидаги муносабат, ўзаро ҳурмат  ҳақида фикрингизни билдирсангиз. Чунки, аксарият матбуот анжуманларида мураббий бу борада кўп гапирмоқда. Футболчи сифатида сизнинг фикрингиз қандай?  Майдонда ҳам футболчиларни кўп бор урушиб кетаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз...
- Жамоада ички муҳит яхши. Тушунмовчиликлар бўлиб турадиган ҳолат деб ўйлайман. Амалга оширмоқчи бўлган нарсангиз ўхшамаса жаҳлингиз чиқади, асабийлашасиз. Шундай ҳолатларда ўзаро тушунмовчиликлар рўй беради.

- "Навбаҳор" жамоаси бу мавсумда чемпионлик учун курашиши кутилган эди. Яхши, тажрибали футболчилар таркибда йиғилган, балки жамоа ҳали шаклланиб улгурмагандир?
- Жорий мавсум бошида олдимизга чемпионлик учун курашиш вазифаси қўйилганлиги ҳеч кимга сир эмас. Қўлимиздан келганича оҳиригача курашамиз. Ўзбекистон кубогини ўзимизники қилишга ҳаракат қиламиз. Жамоа бир йилда шаклланиб қолмайди. Яхши жамоани шакллантириш учун бир неча йил вақт керак бўлади. Мавсумни соврин билан якунлаш учун астойдил ҳаракат қиламиз.

- Марказлашган чемпионат ҳақида фикрингиз, жамоаларимиз бунга тайёр эмаслиги кўриниб қолди, "Навбаҳор" жамоаси ҳам бир қатор муаммоларга учради...
- Карантин пайтида жамоамизда муаммолар бўлмаган эди. Тошкентга борганимиздан кейин жамоамиздаги аксарият футболчилар касалланиб сафдан чиқди. Шу сабабли марказлашган чемпионатда омадимиз келмади ва бир қатор муҳум ўйинларда енгилдик. Нўъмон ака билан 2018 йил "Қўқон-1912" жамоасида бирга ишлаганман. Яхши мураббий, ўз ишининг устаси деб ўйлайман. Ҳозирда Андрей Канчельскисга кўмаклашмоқда. Биргаликда яна муваффақиятларга эришишимизга ишонаман. 

- Сўнгги ўйинларни қарасак жамоа битта тўп фарқи билан ютқазмоқда, омаддан ташқари ғалаба учун нима камлик қилмоқда?
- Битта тўп фарқи билан мағлубиятга учраган ўйинларимиз ушбу мавсумда кўп бўлди. Вазиятлар бўлмоқда, омад етишмаса қийин экан. Гол уришимиз керак, гол урмасангиз ғалаба қозона олмайсиз. Футболда омад ҳам муҳим аҳамият касб этади. Кейинги ўйинларда ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. 

- Ўзбекистон кубоги финали "Навбаҳор" стадионида бўлиб ўтади. Бу эса совринга эга чиқишнинг энг яқин йўли ҳисобланади...
- Совринли ўринлар учун курашда кўп очколарни йўқотмоқдамиз. Ҳамма кучни Ўзбекистон кубогига ташлаймиз. Финал учрашуви ўз майдонимизда бўлиб ўтади. Бу эса бизга қўшимча мотивация беради. Агарда мавсумни соврин билан якунлашни истасак кубокда ғалаба қозонишимиз керак.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика