RU

Последние новости

10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  1 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  2 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  13 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  19 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  33 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  4 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  1 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  10 00:03УЕФА Исроилни четлатмайди. Бу масала кун тартибидан олиб ташланди  19

Отабек Шукуров: "Ўртоқлик ўйини бўлишига қарамай, терма жамоа ўйини ҳар доим муҳим аҳамият касб этади" Новости

Отабек Шукуров: "Ўртоқлик ўйини бўлишига қарамай, терма жамоа ўйини ҳар доим муҳим аҳамият касб этади"

Термамиз етакчиси, Туркиянинг "Фотиҳ Карагумрюк" клуби хавбеки Отабек Шукуров Қозоғистон билан учрашувдан сўнг (2:0) фикрлари билан ўртоқлашди.

- 15 йиллик танаффусдан сўнг дерби яна қайтди, принципиал баҳсда чиройли ғалабага эришилди. Ўйин ҳакида фикрларингиз қандай? 

- Ғалабадан ҳамма хурсанд, ўз майдонимизда ютуққа эришганимиз қувонарли. Ўртоқлик ўйини бўлишига қарамай, терма жамоа ўйини ҳар доим муҳим аҳамият касб этади, чунки мухлислар биздан ғалаба кутишади. Бизнинг ҳозирги режаларимиз – Осиё Кубоги ва Жаҳон чемпионати саралашига таёргарлик кўриш. Биринчи навбатда, тактик жиҳатдан янги жамоа тузиш устида бош қотиряпмиз. 

- Сўнгги йиғинларда терма жамоага кўп футболчилар жалб этилмоқда, айниқса, ёш ўйинчилар. Терма жамоанинг тажрибали футболчиси сифатида бунга қандай қарайсиз ?

- Менимча, бу жуда тўғри қарор. Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари 2 йилдан сўнг бошланади. Ҳозирги вақтда ёшларга имкон берилса, улар 2-3 йилдан сўнг энг оптимал формада катта турнирларда иштирок этишади Улар жамоанинг келажаги, эртага терма жамоада ҳам ҳозирги ёшлар тўп тепишади. Ҳозирги ўйинлар эса ёшларимизга катта тажриба беради. Бизни олдинда Осиё Кубоги ва Жаҳон чемпионати саралаши кутиб турибди. Ёшлар эса ўша мусобақаларда ватанимиз номидан ўйнашлари лозим, шунинг учун ёшларга имконият беравериш керак.

- Катта турнирлар, босим йўқ, муррабийга эса вақт ва ресурс тақдим этилган ҳозирги вақтда терма жамоадагм ички муҳит қандай ҳолатда? 

- Жамоада кайфият яхши. Ҳамма бир тан-у, бир жон бўлиб ҳаракат қилмоқда. Дўстона муҳит ҳукм суряпти, атмосфера аъло даражада. Қачонки яхши жамоа йиғилганда, натижага эришиш мункун. Ўйинчилар қандай даражада бўлмасин, жамоа сифатида шакилланмаган бўлса, натижа бўлмайди. Кўриб турганизгиздек, яхши жамоа бўлиб йиғилдик ва шунга яраша кичик бўлса ҳам натижа бор.

- Россия билан ўртоқлик учрашуви хақида фикрингиз ?

- Россия – кучли рақиб. Айтиб ўтганимдек, биз ҳар бир ўртоқлик баҳсида жамоа тузишга, ўйинимиз сифатини яхшилашга ҳаракат қиламиз.

Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика