RU

Последние новости

13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  0 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  9 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  3 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  7 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  3 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  13 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  2 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  8 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  3 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  26 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  8 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   7

Остон Ўрунов - Европа лигаси мақсади, Самвел Бабаян, "Локомотив"да пайдо бўлган одати ва бошқалар ҳақида Новости

Остон Ўрунов - Европа лигаси мақсади, Самвел Бабаян, "Локомотив"да пайдо бўлган одати ва бошқалар ҳақида

"Уфа" таркибида ўйнаётган ҳамюртимиз Остон Ўрунов клуб расмий сайтига интервью берди. Унда футболчи жамоа билан олдига катта мақсадларни қўйганини айтиб ўтди.

- Барчаси яхши. Шарт-шароитлар, ҳамма нарса мени қаноатлантиряпти. Жамоадошларим мени яхши қабул қилишди. Бош мураббий ҳам жуда яхши. Унинг ўзи собиқ футболчи бўлгани учун барчасини тушунтира олади. Бу ерда мен энг яхши футболчига айланмоқчиман.

- 20 кун давомида йиғинлар бўлди. Шундай катта танаффусдан кейин Сиз жисмоний юкламаларни қабул қилишда қийналмадингизми?
- Ҳа, қийин бўлди, бироқ чидадик. Чунки ҳозир қийин бўлса, кейинчалик расмий ўйинларда кўп нарсаларда енгиллик сезамиз.

- Нима сабабдан карантин даврида Ўзбекистонга кетмасдан, бу ерда қолдингиз?
- Учиб кетишга кечикдим. Кейинчалик йўллар ҳам ёпилди. Шундан кейин шу ерда қолишга қарор қилдим.

- Уйда ўтириш қийин бўлмадими? Умуман олганда, нималар билан банд бўлдингиз?
- Жуда ҳам зерикарли бўлди. Ўзим машғулот қиламан, қўшиқ эшитаман, "PlayStation" ўйнайман.

- Ўзбекистонни соғиняпсизми? Телефон орқали кимлар билан кўпроқ гаплашиб турибсиз?
- Ота-онам билан ҳар куни гаплашаман. Ўзбекистонда ҳам асосан улардан узоқда яшардим ва бунга кўникиб қолганман. Етти йил бўлди бунга.

- Чемпионатнинг қолган қисмида бизни нималар билан хурсанд қилмоқчисиз?
- Ўйиннинг кўплаб жиҳатларига кўра, ўзимни кўрсатиш ниятим бор. Тўғрисини айтсам, "Уфа" таркибида Европа лигасида ўйнамоқчиман. Худо хоҳласа, ниятимга эришаман.

- Энди кичик саволларга ўтамиз. Тезкор савол-жавоб!
- Бошладик!

- Йиғинлардаги хонадошингиз.
- Юрий Емельянов.

- У билан бирга яшаш қийин эмасми?
- Йўқ, у яхши йигит ва жамоадош.

- Жамоадаги қайси футболчи билан кўпроқ мулоқотда бўласиз?
- Барча футболчилар билан деярли бир хил. Аммо жамоанинг легионерлари менга кўп нарсаларни ўргатишмоқда.

- Коронавирусдан қўрқасизми?
- Йўқ. Бу умуман қўрқинчли эмас.

- Россия совуқми?
- Ҳа, совуқ.

- Ҳозир-чи?
- Чидаса бўлади.

- Ўзбекистонда ҳаво қандай?
- У ерда 40 даража иссиқ.

- Шу 40 даражани нормал ҳолатда қабул қиласизми?
- Йўқ, бу жуда ҳам иссиқ.

- ЦСКАга қарши ўйин вақтида жуда ҳам совуқ бўлганди.
- Ўйинда музлаб қолганман десам ҳам бўлади.

- Исиниш учун нима қилдингиз?
- Совуқлигидан ҳеч нима қила олмадим.

- Энг севимли ўзбек таоми.
- Палов.

- Уфада ушбу таомни еб кўрдингизми?
- Ҳа, лекин унчалик ёқмади. Бироқ бир дўстим бор, у ош қилишни қойиллатади.

- Сирларингиз борми?
- Қандай?

- Масалан, ош қилишда.
- Тўғриси, ош қилишни билмайман.

- Ўзбек тилидаги энг чиройли сўз қайси?
- Бундай сўзлар кўп. Аммо биз "ажойиб" сўзини кўп ишлатамиз.

- Майдонда жамоадошларингиз сизга қарата "ажойиб" сўзини ишлатишадими?
- Албатта. Агарда биз бир рақибни алдасак ёки чиройли хатти-ҳаракатларни амалга оширсак, шу пайтда беихтиёр "ажойиб" сўзи тилимиздан чиқиб кетади. Бу одат "Локомотив"га ўтганимда пайдо бўлди десам адашмаган бўламан.

- Ўзингизнинг энг яхши футбол сифатингиз ҳақида нима дея оласиз?
- Атрофимдагилар менга дриблингим яхши эканлигини айтишади.

- "Краснодар"га қарши ўйинда Зидан услубидаги финтингизни кўрдик. Буёғига бундан ортиғини кутсак бўладими?
- Ҳозирда финтлар борасида ҳам ишлаяпман. Бунинг самарасини ўйинда кўрсатаман.

- Рус тилида унчалик ёмон гапирмаяпсиз. Рус тилини шу ерга келиб ўргандингизми ёки Ўзбекистонда гаплашиб юрармидингиз?
- Ҳа, мактабда рус тилини ўқиганман. Шунингдек, мураббийим ҳам рус бўлган. Канчельскис, Самвел Бабаян билан ҳам бирга ишладим.

- Самвел Бабаян қандай мураббий?
- Яхши мураббий, психолог. Футболдаги ҳамма нарсани яхши тушунади. Барчага бирдек ёрдам беради. "Локомотив"да ҳам менга катта далда бериб турганди. Одамнинг кўзига қараб, биттада нималар кераклигини билиб олади.

- Ҳозир у қаерда ишлаяпти?
- Хитойда "Чанчунь Ятай" бошқарувини ўз қўлига олган.

- Ажойиб, бу унинг мураббийлигидаги ўсиш бўлса керак.
- Ҳа, унинг олдига катта мақсадлар қўйилган. У жамоани юқори лигага олиб чиқиши керак.

Рейтинг: +35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика