RU

Последние новости

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  1 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  2 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  28 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  18 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  303 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

Осиёга осон бўлмайди Новости

Осиёга осон бўлмайди

23 май куни Польшада навбатдаги U-20 жаҳон чемпионатига старт берилди.

Бунда 24та терма жамоа қатнашяпти. Шулардан тўрттаси Осиё вакили. Булар - Саудия Арабистони, Қатар, Япония ва Жанубий Корея. Ўтган йилнинг 18 октябрь - 4 ноябрь кунлари Индонезияда U-19 Осиё чемпионати ўтказилганди. Якунда кучли тўртликдан жой олган жамоалар ҳозир Польшада бўлиб туришибди. 

Саудия Арабистони амалдаги U-18 Осиё чемпионати ғолиби саналади. Жанубий Корея - финалчи. Қатар билан Япония ярим финалда ўйнашган. U-20 жаҳон чемпионатида Осиёнинг ҳозирча иккита жамоаси - Япония ва Қатар 1-тур учрашувини ўтказди. Япония Эквадор билан 1:1 ўйнаган бўлса, кеча Қатар ёшлар терма жамоаси Нигерияга қарши майдонга тушиб 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Бугун эса Жанубий Корея ва Саудия Арабистони 1-тур баҳсида майдонга тушади. Хуллас ўтган йилги Осиё чемпионати финалида ўйнаган жамоалар. Жанубий Корея Португалия билан ўйнайди. Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпиони Саудия Арабистони эса кимсан Франция билан беллашади. 

18:30. Португалия - Жанубий Корея 

21:00. Франция - Саудия Арабистони 

Дарвоқе Португалия ўтган йил Финляндияда ташкил этилган U-19 Европа чемпионати ғолиби ҳисобланади. Франция эса ушбу мусобақа ярим финалида ўйнаган. 

Бундан кўриниб турибдики, бугун Осиёнинг иккита жамоасига осон бўлмайди. Лекин қитъамиз вакили бўлгани учун ҳам ҳар бир Осиё жамоасидан фақат ижобий натижа кутамиз.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика