RU

Последние новости

18:21Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо". Таркиблар маълум  6 18:05Суперлига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  4 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  13 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  43 15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  9 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6

Осиё Кубокларини хотирлаб. Тимур Капазедан энг, энг, энг... Новости

Осиё Кубокларини хотирлаб. Тимур Капазедан энг, энг, энг...

Футболчилик фаолияти мобайнида тўртта Осиё Кубогида иштирок этган Тимур Кападзе ушбу мусобақа билан боғлиқ хотираларни ёдга олди.

Маълумот учун, Кападзе 2004, 2007, 2011, 2015 йилги қитъа биринчиликларида терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилган. Айтиш мумкинки, Тимур Кападзенинг ёрқин хотиралари фақат битта мусобақа атрофида бўлди. 

Энг эсда қолган турнир

"Энг эсда қолган мусобақа деб 2011 йил Қатарда ўтказилган Осиё Кубогини айтган бўлардим. Бу турнирда Ўзбекистон миллий терма жамоаси энг яхши натижасини қайд этиб, якунда 4-ўринни қўлга киритганмиз. Ўйлайманки, кўпчилик мухлисларга ҳам Қатарда ўтган мусобақа ёққан".


Энг эсда қолган ўйин

- "Энг эсда қолган ўйин - 2011 йил Қатарга қарши кечган баҳс. Бу мусобақанинг очилиш учрашуви бўлиб, эътибор юқори эди. Кўпчилик мезбонларни фаворит деб ҳисоблаган бир пайтда биз 2:0 ҳисобида ютганмиз. Жуда чиройли ўйин бўлганди".


Энг эсда қолган ғалаба

- "Энг эсда қолган ғалаба сифатида ҳам 2011 йилги баҳсни айтаман. Гуруҳдан чиққач Иорданияга қарши майдонга тушгандик. Мана шу ўйинни ҳозиргача унутмайман. Улуғбек Бақоев иккита гол урган учрашувда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганмиз".


Энг аламли мағлубият

- "Афсуски, энг аламли мағлубият ҳам Осиё Кубоги-2011да рўй берган. Мусобақанинг ярим финалида Австралия бизни 6:0 ҳисобида мағлуб этганди. Бу ўйин ниҳоятда аламли мағлубият сифатида ёдда қолган".


Энг чиройли гол

- "Энг чиройли ва эсда қолган гол сифатида 2011 йилги мусобақанинг гуруҳ босқичи 3-турида Александр Гейнрих томонидан Хитой дарвозасига урилган голни айтган бўлардим. 2:2 ҳисобида якун топган баҳсда Гейнрих жуда чиройли тўп киритганди".

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика