RU

Последние новости

06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  0 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  4 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  6 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  4 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  8 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  64

Осиё кубоги-2023. Бугун терма жамоамиз Осиё кубогидаги рақиблари номини билиб олади Новости

Осиё кубоги-2023. Бугун терма жамоамиз Осиё кубогидаги рақиблари номини билиб олади

Бугун, 11 май куни Қатарда бўлажак Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

"Katara Opera House"да ўтказиладиган тадбирда ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец иштирок этади.

2008 ва 2011 йилларда Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилган ўзбекистонлик Сервер Жепаров эса қуръа ташлаш жараёнида бевосита иштирок этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, қуръа жараёнида терма жамоалар айни пайтдаги ФИФА рейтингига кўра саватчаларга ажратилади.

Осиё кубоги-2023 қуръаси учун саватчалар қуйидагича бўлади:


1-саватча
Қатар (мусобақа мезбони), Япония, Эрон, Жанубий Корея, Австралия, Саудия Арабистони

2-саватча
Ироқ, БАА, Уммон, ЎЗБEКИСТОН, Хитой, Иордания

3-саватча
Баҳрайн, Сурия, Фаластин, Вьетнам, Қирғизистон, Ливан

4-саватча
Ҳиндистон, Тожикистон, Таиланд, Малайзия, Гонконг, Индонезия


Осиё кубоги финал босқичи 2024 йил 12 январдан 10 февралга қадар Қатарда бўлиб ўтади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика