RU

Последние новости

16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:06"Хоразм" — "Қўқон-1912". Асосий таркиблар маълум  1 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  29 15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  8 14:51Футзал. Ўзбекистоннинг Фаластинга қарши ўйин учун таркиби маълум  2 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  34 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  12 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0

Осиё футболи ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар Новости

Осиё футболи ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар

Қитъамиз футболига оид баъзи маълумотларни савол-жавоб шаклида беришда давом этамиз.

Савол: ОЧЛ тарихида гол урган энг ёш футболчи ким?

Жавоб: Супҳанат Муеанта. "Бурирам Юнайтед" футболчиси "Бейжинг ФК" дарвозасига тўп киритган маҳал 16 ёш, 8 ойлик бўлган. Бу ўйинда "Бурирам" 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган. 


Савол: Бу қайси стадион?

Жавоб: Бу Хитойдаги "Workers’ Stadium" (Ишчилар стадиони) бўлиб, "Бейжинг ФК" уй учрашувларини ўтказади. Стадион сиғими 66 минг томошабинга мўлжалланган. 


Савол: ОЧЛда кетма-кет икки бор ғолиб чиққан клубни биласизми?

Жавоб: Бу Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клуби бўлиб, 2004 йил "Сеонгнам Ильва Чунма", 2005 йил "Ал Айн" устидан зафар қучиб бош совринни қўлга киритган. 


Савол: ЖЧ-2018да Алиризо Бейранванд кимнинг пенальтисини қайтарган?

Жавоб: Эрон - Португалия баҳсида Криштиану Роналду амалга оширган 11 метрлик жарима зарбасини Бейранванд моҳирона қайтарганди.


Савол: Деян Дамьяновичнинг Осиёдаги фаолиятини кетма-кетликда санаб беринг.

Жавоб: Черногориялик ҳужумчи Дамьянович Осиёдаги фаолиятини 2006 йил Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клубида бошлаган. Шундан сўнг у "Иньчон Юнайтед" (Жанубий Корея), "ФК Сеул" (Жанубий Корея), "Жиангсу" (Хитой), "Бейжинг" (Хитой), "Сувон Самсунг" (Жанубий Корея) клубларида ўйнаган. Ҳозир Жанубий Кореянинг бошқа бир жамоаси "Тэгу" аъзоси ҳисобланади.


Савол: 2022 йил аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати қаерда ўтказилади?

Жавоб: Ҳиндистонда. Номзодлар орасида Хитой Тайпейи билан Ўзбекистон ҳам бор эди, бироқ ОФК якунда Ҳиндистон вариантини танлади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика