RU

Последние новости

16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  0 15:58Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор (онлайн натижа)  1 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  4 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  0 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  3 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  13 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  17 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  5 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  7

ЛаЛига. "Реал" меҳмонда ғалабага эришди Новости

ЛаЛига. "Реал" меҳмонда ғалабага эришди

"Осасуна" ҳамда "Реал" ўртасида ўтказиладиган ЛаЛиганинг 22-тур баҳси якунига етди.

Осасуна

Примера Дивизион . Тур 22

19/02/2023, 01:00

2
:
0
Завершен

Реал Мадрид

Федерико Вальверде - 78', Марко Асенсио - 90'

Стадион: Estadio El Sadar, 21668 зрителей

Главный судья: Jose Munuera

45'
90'
5'  Лукас Торро
45'  Хон Монкайола
45'  Мои Гомес
63'  Рубен Гарсия (Диего Морено)
72'  Дарко Брашанац (Аймар Орос)
86'  Абде Эззалзули (Энрике Барха)
86'  Лукас Торро (Кике)
45'  Винисиус Жуниор
66'  Дани Себальос (Марко Асенсио)
76'  Начо Фернандес (Даниэль Карвахаль)
78'  Федерико Вальверде
78'  Винисиус Жуниор
84'  Начо Фернандес
88'  Родриго (Альфаро Родригес)
89'  Винисиус Жуниор
90'  Марко Асенсио
90'  Альфаро Родригес

Осасуна – Реал Мадрид 0:2

"Эль-Садар"

Голлар: 0:1 – 78 Вальверде, 0:2 – 90 Асенсио.

Осасуна – Эррера, Унаи Гарсия, Давид Гарсия, Санчес, Брашанац (Орос, 72), Мойсес Гомес, Торро (Кике Гарсия, 85), Рубен Гарсия (Морено, 63), Монкайола, Будимир, Эз Абде (Барха, 85).

Реал Мадрид – Куртуа, Начо (Карвахаль, 76), Рюдигер, Милитао, Алаба, Модрич, Себальос (Асенсио, 66), Камавинга, Вальверде, Винисиус Жуниор, Родриго (Родригес, 88).

Огоҳлантиришлар: Торро (5), Монкайола (45), Винисиус Жуниор (45), Мойсес Гомес (45), Начо (84).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. ГОООООООЛЛЛ!!! "Реал" барибир ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди. Асенсио жамоадошинин узатмасини аниқ зарба билан голга айлантирди.

89. ГООООООООЛ!!! "Реал" учрашувга нуқта қўймоқда. "Қироллик клуби"нинг тезкор қарши ҳужумини Винисиуснинг голи билан якун топди. 0:2. ЙЎҚ, "Реал"нинг гол офсайд туфайли ҳисобга олинмади.

78. ГОООООООООЛ! ВАЛЬВЕРДЕ "РЕАЛ"НИ ҲИСОБДА ОЛДИНГА ОЛИБ ЧИҚДИ! Винисиуснинг орқароққа узатмасидан сўнг Федерико бир зарб билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

76. ЗАРБААА... Морено яна яқин бурчакни нишонга олишга уринди, ноаниқ.

74. Винисиус навбатдаги супер вазиятни кўкка совурд. Жуниор рақиб посбони билан бирга-бир чиқди, аммо уни алдаб, гол уришни эплай олмади.

69. Тўп "Осасуна" футболчисининг қўлига тегди, аммо ҳакам ўйнаш мумкинлигини кўрсатди.

64. Трибунадагилар майдонга қандайдир буюм улоқтиришди, ҳакам эса уни олиб учрашув комиссарига топширди. Бу ўйин ҳисоботига кириши аниқ.

62. ЗАРБАААА... Тўп устунга тегди! МОИ ГОМЕС! Гомес бир ҳаракат билан Вальвердени алдади ва чап оёғи билан яқин бурчакни нишонга олишга уринди, бироқ тўп устунга тегиб қайтди.

57. Винисиус Жуниор ўз қанотида рақибини алдаб, жарима майдончаси ичига кирди ва посбонни ҳам алдаб ўтишга уринди, аммо дарвозабон бир уринишда тўпни олиб қўйди.

55. Родригодан зарба, аммо тўп дарвозабон қўлига бориб тушди.

52. ГООООООЛ! ЙЎҚ, бош ҳакам офсайд бўлганини кўрсатди. Давид Алаба тўпни Винисиусга узатди, ўша Жуниор эса дарвозабонни алдаб, гол урди, бироқ пас узатилган пайтда ҳақиақатдан ҳам офсайд бўлган экан.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

42. Модрич жамоасининг навбатдаги ҳужумини ташкил қилаётганда рақиб футболчилари томонидан қўполлик билан тўхтатилди ва ҳакам фол қайд этди.

33. Винисиус Камавинганинг ажойиб узатмасидан сўнг тўп билан посбон қаршисигача боришга уринди, аммо йўлдан тўпдан айрилди.

27. Вальверденинг ҳимоядаги хатоси туфайли "Осасуна"да голли вазият пайдо бўлди, аммо сўнгги паллада "Реал" ҳимоячиларидан бири тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди.

17. Вальвердееее... Федерико тўпни тўхтатмай дарвозага жойлашга уринди, бироқ тўп дарвозага эмас, реклаа баннерига бориб тегди.

14. Хавфли вазият. Қанотдан узатилган тўпни Будимир дарвозага йўллашда хатога йўл қўйди, ҳужумнинг иккинчи тўлқини Гарсиянинг зарбаси билан давом этди. Куртуа сейв ижро этди.

10. Винисиууус... Рақиб ҳимоячиси хатосидан унумли фойдаланиб, тўпни ўзиники қилган Жуниор посбонни мағлуб эта олмади ва тўп дарвозабога тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи эса муваффақиятсиз якун топди.

6. Тўп учун курашда Камавинга жароҳат олди ва тезда шифокорлар майдонга тушишди.

2. Винисиус чап қанотдан жарима майдончаси марказига тўп узатишга уринди, рақиб футболчиси ҳалал берди.

1. Учрашув бошланди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика