RU

Последние новости

21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  0 21:20Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" (матнли трансляция)  27 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  73 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  64 20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  2 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  8 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  13 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  2 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  8 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  30 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  7 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  15

Оллоберган Каримов "Бунёдкор"даги дебюти ҳақида: "Иккинчи голга пас берганимдан сўнг ҳаяжон йўқолди" Новости

Оллоберган Каримов "Бунёдкор"даги дебюти ҳақида: "Иккинчи голга пас берганимдан сўнг ҳаяжон йўқолди"

Кеча "Бунёдкор" таркибида яна бир ёш футболчи дебют қилди.


2006 йилда туғилган  Оллоберган Каримов кеча асосий жамоадаги илк учрашувини ўтказди. 63-дақиқада Дмитрие Побуличнинг ўрнига майдонга тушган футболчи 70-дақиқада Фарруҳ Икромовнинг голига ассистентлик қилди. Шунингдек, яна бир вазиятда дарвозага йўллаган зарбаси тўсинга тегиб қайтди. Учрашувдан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик. Маълумот учун, футболчи Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. 


"Истайманми ёки йўқ барибир ҳаяжон бўлди. Лекин Фарруҳ Икромовнинг голига пас берганимдан сўнг ўзимда ишонч анча ортди. Босим ва ҳаяжон йўқолди. Ҳаммаси жойига тушди. Ишонч билдирган барча мураббийларимга раҳмат айтиб қоламан. Уларсиз бу даражага чиқмаган бўлардим. Захирадан майдонга тушаётганимда Бошкович Побулични ва шу позициядаги "Сурхон" футболчиларини кузатишимни айтди. Майдонга тушдим ва менга берилган имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қилдим. 

Ўйин назоратимиз остида ўтди, дея оламан. "Сурхон" ҳам етарлича қаршилик қилди. Вазиятларимиздан фойдаланиб иккита гол урдик",- дейди Оллоберган Каримов. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика