RU

Последние новости

01:56Миллатлар лигаси. Испания Сербияни мағлуб қилди, Португалия Шотландияни енга олмади  0 01:20ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ўз уйида Баҳрайнни мағлубиятга учрата олмади  5 00:52Машарипов нега пенальтини Шукуровга берганини айтди  11 00:11Томас Тухель Англия терма жамоаси бош мураббийига айланади  1 23:46Владо Радманович: "Мундиал сари дастлабки жиддий қадамни ташладик. Ноябрь ойидаги учрашувларда Сречко Катанецнинг ўзи терма жамоани майдонга бошлаб тушади"  16 23:26Отабек Шукуров: "Журналистлар Эронга қарши дурангни мағлубиятдек қабул қилмоқда. Илтимос, бизни қўллаб-қувватланглар ва ҳар бир очкони қадрлайлик"  31 23:05ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Қатарни йирик ҳисобда мағлуб этиб, гуруҳда биринчи ўринга кўтарилиб олди  79 22:45Ла Лига президенти ФИФАдан Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини бекор қилишни талаб қилди  2 21:56Бобир Абдихолиқов: "Халқимизни ғалаба билан табриклайман. Муҳим уч очкони қўлга киритдик"  23 21:38ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси КХДРни мағлубиятга учратди  13 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - БАА 1:0  21 21:14"Ҳар бир олинган очко бизни Жаҳон чемпионатига яқинлаштирмоқда" – Отабек Шукуров  49 20:40ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон Тошкентдаги ажойиб оқшомда БААдан устун келди  592 20:15Погба: "Ҳеч қачон "ҳеч қачон" дейиш керак эмас"  4 19:48Бонуччи фаолиятидаги энг мураккаб рақибни айтди — у Месси ёки Роналду эмас  1

Олег Зотеев: "Илк даврани биринчи ўринда якунлаганимиздан мамнунман" Новости

Олег Зотеев: "Илк даврани биринчи ўринда якунлаганимиздан мамнунман"

Хабарингиз бор, Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси айни дамда Минск шаҳрида ўқув-йиғини олиб бормоқда.

Мазкур йиғин “темирйўлчилар” учун Олий Лига иккинчи даврасига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

“Локомотив”нинг биринчи давра якунлари ҳамда иккинчи даврага олиб бораётган тайёргарлиги хусусида жамоамиз ярим ҳимоячиси Олег Зотеевнинг фикрлари билан қизиқдик.

– Олег, Минск йиғини қай тариқа ўтмоқда?
– Йиғин жуда ажойиб тарзда ўтмоқда.  Об-ҳавонинг қулайлиги сабаб турли хил юкламар олишда ҳамда назорат учрашувларида ҳар хил янгича услубларни қўллашда муаммога дуч келмаяпмиз.

– “Локомотив”нинг биринчи даврада қайд этган натижаси хусусида нималар дея оласиз?
– Олий Лига илк даврасини мусобақа жадвали пешқадами сифатида якунлай олганимиздан жуда хурсандман.  Лекин бундада яхшироқ натижа қайд этишимиз ва баъзи ўйинларда кутилмаганда очко йўқотмаслигимиз ҳам мумкин эди.  Қолаверса,  Осиё Чемпионлар Лигасида ҳам гуруҳдан чиқиш насиб этмади.  Бунга эса жамоамизда жароҳат олганлар сони ортиб кетгани сабаб бўлди.

– Ўзингиз намойиш этаётган ўйиндан кўнгилнгиз тўляптими?
– Ҳа,  шундай деса ҳам бўлади.  Аммо ўз ўйинимдан юз фоизга қониқаётганим йўқ.  Зеро баъзи учрашувларда бироз ўйин қовушмай қолди.  Лекин шундай бўлса-да,  аксарият баҳсларда ўз ўйинимдан ўзим рохат олган вазиятлар сони ҳам кам бўлмади.

– Биринчи даврада сизни турли позицияларда ўйнаганингизга гувоҳ бўлдик.  Сизга аслида қайси нуқтада ўйнаш қулайроқ?
– Менга қайси позицияда ўйнашнинг унчалик аҳамияти йўқ:  Асосийси – жамоамга наф келтирсам бас.  Лекин ўзим чап қанотда ўйнасам,  бироз қулайликни ҳис этишим ҳам рост.  Сабаби мана уч мавсумдирки,  айни шу чизиқда ўйнаб келяпман.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика