RU

Последние новости

18:17Суперлига 17-тур рамзий терма жамоаси  0 17:32Суперлигада 17-турнинг энг яхшилари   0 16:49"Бунёдкор" ва "Шўртан" ўзаро дуранг қайд этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:24Эксперт фикри. Миодраг Радулович: "Нефтчи" - "Насаф" натижасини олдидан айтиб бўлмайдиган ўйин, бу тур жадвалда жиддий ўзгариш қилиши мумкин"  3 16:18"Челси" ва "Ливерпуль" МЮнинг мақсадини илиб кетмоқчи  1 15:21"Арсенал" ва "Барселона" собиқ футболчиси Бразилия клубига ўтди  0 14:54Расман: МЮ Шешкони "Лейпциг"дан 76,5+8,5 млн еврога сотиб олди  3 14:14"Реал" Гонсало билан шартномани 2030 йилгача узайтирди. Ҳужумчи асосий жамоага ўтказилди  3 13:45"Манчестер Юнайтед" Шешко учун қанча тўлайди?  1 13:20Галлахер АПЛга қайтиши мумкин  0 12:52Перес Родрини "Реал"га сотиб олмоқчи ва шахсан ўзи музокара ўтказишга тайёр  3 12:22"Атлетико" италиялик футболчини харид қилади  0 11:58"Реал"да 9-рақамнинг янги эгаси маълум  4 11:35Родри яна жароҳат олди  5 11:13Суперлига. "Бухоро" 7 йилдан буён Навоийдан ғалабасиз қайтмоқда   2

Машарипов нега пенальтини Шукуровга берганини айтди Новости

Машарипов нега пенальтини Шукуровга берганини айтди

Ўзбекистон терма жамоасининг БАА устидан қозонган ғалабасидан сўнг жамоа футболчиси Жалолиддин Машарипов микс-зонада интервью берди.

"Ғалаба билан Ўзбекистон халқини табриклайман. Режамиз шу эди – чиройли ўйин ёки бошқа нарса эмас, фақат ғалаба. Рақобатчилардан очколар бўйича фарқни катталаштириш керак эди. Вазиятларимиздан фойдаланганимизда бемалол йирик ҳисобда ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Энг муҳими уч очкони қўлга киритдик", -дейди Жалолиддин Машарипов

- Эронга қарши ўйинда муҳим икки очко йўқотилди. Бу ўйиндан олдин жамоада босим йўқмиди?

- Босим йўқ эди. Биз Эронга қарши ўйнадик. Ҳа, улар камчилик бўлиб қолди. Лекин барибир Эрон кучли жамоа. Олдин ҳам Эрон камчилик бўлиб БААни мағлуб қилганини кўрганман. Бизда яхши вазиятлар бўлди. Ўзимда ҳам вазият бўлди, ўша ҳолатда гол урилганда ғалаба қозонардик. Эрон Жаҳон чемпионатининг мунтазам иштирокчиси, бизда эса бу каби катта тажриба йўқ. Жаҳон чемпионати сари қадам ташлаб кетмоқдамиз.

- Ўйинда гол киритиш бизга бироз қийин кечмоқда. Бунга асосий сабаб нима бўлмоқда?

- Вазиятлар бўлмади эмас, вазиятлар бўлди. Якунлашда ўзимизни устимизда ишлашимиз керак. 

- Пенальти берилган вазиятда зарбани ўзингиз амалга оширмоқчи эдингиз. Кейин Отабек Шукуровни ўзлари сўраб олдиларми ёки ўзингиз тўпни бердингизми?

– Бугун "Шабаб Ал Аҳли"да мен билан бирга ўйнаган бир неча футболчи бор эди. Улар мени қандай зарба беришим ҳақида дарвозабонларга нимадир деди. Қатарда қилинган хатони бугун қайтаришни истамадик. Кейин Отабекка тўпни бериб, улар мени қандай зарба беришимини билишлари ҳақида айтдим. Шу сабабли тўпни Шукуровга бердим.

- Биринчи бўлимда рақиб ўйинни чўзаётгандек туйилди. Бу сизларни ўйинингизга таъсир қилмадими?

- Ўзбекистондан ҳамма қўрқади. Рақиб вақтни чўзиб, очко олиб кетиш ниятида эди. Биз эса бироз шошилдик. Улар учун дуранг ғалабага тенг эди. Бугун уларнинг режаси ўхшамади. Биз уч очкони қўлга киритдик. 

- Кейинги ўйиндаги рақиб Қатар. Шу ҳақида фикр билдирсангиз?

- Хурсанд қиладигани бу сафар ҳамма сафда. Осиё кубогида тўртта асосий футболчимиз таркибда йўқ эди. Ўшанда айтган гапимни бу сафар исботини кўрасизлар – биз албатта ғалаба қозонамиз.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика