RU

Последние новости

16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  1 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  4 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  3 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  1 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  11 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  9 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  13 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  30 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  21 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  6 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  12

ОКМК тақдимот маросими ўтказди Новости

ОКМК тақдимот маросими ўтказди

Теги :  ОКМК
ОКМК футбол клуби янги футболчиларни таништирди.

"Биласиз, мамлакатимиз клублари ҳар йили мавсум аввалида тақдимот маросимларини ўтказиши ва янги футболчиларни таништириши анъанага айланиб улгурган.

26 февраль куни қадрдон жамоамиз, ОКМК спорт мажмуасида янги мавсум олдидан тақдимотини ўтказди. Унда ўтган йилларда жамоамизда ёрқин ўйинлар намойиш этган футболчилар ва янги мавсумдан эътиборан клубимиз таркибига келиб қўшилган бир қатор маҳаллий ҳамда легионер ижрочилар таништирилди.

Тадбир аввалида ОКМК футбол клубининг Президенти Абдулла Хурсанов сўзга чиқиб, футболчиларимизга омад ва зафарлар тилади. Сўнгра, жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимов билан биргаликда ўзбек бренди остидаги «7САБEР» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ОКМК ПФКнинг махсус формаларини футболчиларга тантанали равишда топширишди.

ОКМК жамоасининг энг катта ютуғи – уни ўзига хос фидойи мухлислари борлигидир. Уларнинг бир қанчаси ушбу тадбирда иштирок этиб, ҳар қандай вазиятда жамоа билан бирга эканлигини ва доимо қўллаб-қувватлашини таъкидлаб ўтдилар.

Эслатиб ўтамиз, ОКМК футбол клуби янги мавсум олдидан 3 нафар легионер: Грузиялик ярим ҳимоячи Гиорги Папава, Сербиялик марказий ҳужумчи Милян Шкрбич ва Япониялик ҳужумкор ярим ҳимоячи – Ариҳиро Сентоку каби футболчилар жамоа таркибига жалб этилди.

Шунингдек, ўтган мавсумда Суперлига жамоаларида тўп тепган тажрибали ва ёш истеъдод эгалари: Муроджон Тошматов, Жавоҳир Илёсов, Авазбек Ўлмасалиев, Али Абдураҳмонов, Азизбек Холмуродов, Асадбек Раҳимжонов, Азизбек Баҳромов, Саидафзалхон Аҳроров ва Аброрбек Саримсоқов ҳамда Фаррухжон Қодировлар билан шартнома тузилди.

Умид қиламизки, таркиб жиҳатдан ёш ва янгиланган «кончилар» 2024 йилги футбол мавсумида юқори ўринларни эгаллаб, мухлислар ишончини оқлайди", - дейилади клуб хабарида.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика