RU

Последние новости

18:19Артём Петросян: "Иккита голни ўзимиз рақибга "совға" қилдик"  0 18:03Неъматулла Қуттибоев: "3:0 ҳисобида зафар қучган бўлсак-да, ҳисоб ўйинга яраша бўлмади"  0 17:44ҚПЛ топ-клуби "Бунёдкор" футболчисига кўз тикди  0 17:25Суперлига. "Пахтакор" – "Бунёдкор". Таркиблар маълум  6 17:19Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ваҳда" (матнли трансляция)  25 17:13Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бугунги рақиби "Ал Ваҳда" охирги марта қачон ютқазганини биласизми?  2 16:57Про лига. "Арал" "Олимпик"ни йирик ҳисобда енгди, Қалмағамбетовдан дубль!  0 16:40"Бавария" рекорд даражада даромад топди  0 16:13"Реал" Гюлернинг муваффақияти учун пул тўлайди: "Фенербахче" билан шартномадаги яширин бонус фаоллаштирилди  1 15:44Аббос Файзуллаев машғулотларга қайтди  3 15:18"Насаф"нинг "Ал Ваҳда"га қарши ягона ўйинида қандай ҳисоб қайд этилган?  10 14:50"Манчестер Юнайтед" "Эвертон" ҳимоячиси учун "Тоттенхэм" билан рақобатлашмоқда  0 13:56"Ланс" собиқ бош мураббийи Англия клубидан кетди  1 13:29"Реал" ПСЖ юлдузи учун катта миқдорда маблағ ажратди  2 12:58Адҳамзода "Нефтчи"га қайтмоқда  17

ОКМК – "Андижон" ва "Қизилқум" – "Навбаҳор" баҳсларида ишлаган ҳакамлар номуайян муддатга четлаштирилди Новости

ОКМК – "Андижон" ва "Қизилқум" – "Навбаҳор" баҳсларида ишлаган ҳакамлар номуайян муддатга четлаштирилди

Эксперт ҳакамлар ОКМК – "Андижон" (4:3), "Қизилқум" - "Навбаҳор" (3:2) ўйинида фаолият олиб борган ҳакамлар фаолиятини таҳлил қилди.

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган ОКМК – "Андижон" учрашувининг 60-дақиқасида ОКМК футболчиси тўпсиз вазиятда рақиб жамоа вакилининг юзига тирсак билан зарба берди. Бош ҳакам Рустам Лутфуллин ушбу ҳолатда VAR ҳаками билан маслаҳатлашган ҳолда тўғри қарор чиқарди ва тегишли чорани кўрди.

Бироқ беллашувнинг 85-дақиқасида баҳсли пенальти ҳолати юзага келди. Футболчилар ўртасида тўп учун кураш давомида бош ҳакам пенальти белгилади. Аммо вазиятни таҳлил қилган эксперт ҳакамлар қарорига кўра, ушбу ҳолатда 11 метрлик жарима зарбаси тайинланмаслиги керак эди. 

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра, Рустам Лутфуллин хатоликка йўл қўйгани учун номуайян муддатга четлаштирилди.


Шунингдек, "Қизилқум" – "Навбаҳор" ўйинининг 90+5-дақиқасида бош ҳакам Аҳрол Рисқуллаев "Навбаҳор" футболчисининг қўлига теккан тўп сабабли пенальти белгилади. VAR орқали вазият текширилгач, қарор ўзгаришсиз қолган ва 90+12-дақиқада ушбу пенальти амалга оширилган. Аммо экспертлар ушбу ҳолатда футболчининг қўли танасига ёпишиб тургани боис пенальти тайинланмаслиги керак деб топди. 

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра, Аҳрол Рисқуллаев ҳам ўйинда йўл қўйган хатоси туфайли номуайян муддатга четлаштирилди.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика