RU

Последние новости

18:31Суперлига. ОКМК - "Бунёдкор". Таркиблар маълум  1 17:59Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор". Таркиблар маълум  0 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  1 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  0 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  1 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  2 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  11 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1

Оғир дамларда бирлашадиган пайт келди ёхуд душман клублар дўстга айланмоқда Новости

Оғир дамларда бирлашадиган пайт келди ёхуд душман клублар дўстга айланмоқда

Бутун дунё бўйлаб тез суръатда тарқалаётган коронавирус балоси шу кунларда дунё жамоатчилиги диққат-марказидан тушмаяпти.

Кўплаб давлатлардаги карантин ҳолати қанча давом этади, қачон тугайди, буни Яратганда бошқа ҳеч ким билмайди. Шундай бўлдики, коронавирус сабаб ҳаёт бирданига ўзгариб қолди. Эндиликда ҳамма ушбу кўринмас ажалга қарши бирдамликда жипс бўлиб курашишга ҳаракат қиляпти. 

Мисрнинг икки буюк клуби "Замалек" ва "Ал Аҳли" бир-бирига ашаддий рақиблар ҳисобланади. Испанияда "Реал" ва "Барса" қанчалик "душман" бўлса, бу жамоалар ҳам шундай. Лекин мана шундай оғир ва синовли дамларда Қоҳиранинг икки клуби бирлашиб курашишга қарор қилишди. 

Хусусан "Ал Аҳли" ҳимоячиси Саад Самир #good_challenge хэштеги билан хайрли ишга қўл уриб, токи мамлакат бу офатдан қутилмагунча 20та оилани ўз қарамоғига олди. Яъни футболчи ушбу оилаларни мамлакатдаги карантин ҳолати тугагунига қадар ўз ҳисобидан билан қўшимча таъминлаб туради. 

Орадан кўп ўтмай ушбу челленжга бошқа футболчилар ҳам қўшилди. Тарек Хамед, Аҳмед Фатҳи, Муҳаммад Эл Шенави, Маҳмуд Каҳраба, Амир Эл Солиа, Ваел Гомаа, Шериф Экрами, Шикабала, Аҳмед Хегази, Трезеге ва Аҳмад Ҳассан шулар жумласидан. Яъни бу футболчилар ўз қарамоғига бошқа камбағал оилаларни олишди. 

Юқорида номи келтирилган футболчилар "Замалек" ва "Ал Аҳли"нинг етакчилари ҳисобланади ҳамда бу ўйинчиларнинг мухлислари кўп. Қувонарлиси шундаки, бу икки жамоа челленжни алоҳида эмас, балки биргаликда олиб боряпти. Буни эса Миср футбол жамоатчилиги шундай изоҳлади: кеча душман эдилар, бугун эса дўст. Оғир дамларда бирлашадиган пайт келди.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика