RU

Последние новости

21:12Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  0 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  85 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  1 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  6 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  15 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  12 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5

ОФК юқори савиядаги мезбонлик учун Ўзбекистон футбол ассоциациясига миннатдорчилик билдирди Новости

ОФК юқори савиядаги мезбонлик учун Ўзбекистон футбол ассоциациясига миннатдорчилик билдирди

Теги :  ОФКЎФА
Бу ҳақда ОФК бош котибининг расмий хатида маълум қилинди.

Кеча Тошкент шаҳри мезбонлик қилган Осиё чемпионлар лигаси "H" ва "I" гуруҳи учрашувлари ўз якунига етди. 

"Бунёдкор" ва "Локомотив" стадионларида ўтказилган беллашувларда Шарқ минтақасидан ташриф буюрган 8 жамоа ўзаро баҳс олиб борди.

ОФК Бош котиби Датў Виндсор Жон Ўзбекистон футбол ассоциациясига расмий хат йўллаб, мазкур ОЧЛ учрашувлар юқори савияда ташкил этилганлиги учун ОФК номидан миннатдорчилик билдирди.

"Ўзбекистон футбол ассоциациясини Осиё чемпионлар лигаси баҳсларини муваффақиятли ташкил этганлиги билан самимий муборакбод этамиз.

Шубҳасиз, ушбу муваффақият замирида ЎФАнинг пандемия шароитига қарамай, юқори даражадаги ташкилотчиликни таъминлашдаги фидойилиги, тиришқоқлиги ва тинимсиз ҳаракатлари турибди.

ОФК делегацияси ва иштирок этувчи клубларга кўрсатган ажойиб меҳмондўстлик ҳамда мусобақа давомида барчанинг соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш ва ҳимоя қилиш учун қилинган барча тадбирлар учун Ўзбекистон футбол ассоциациясига миннатдорчилик билдирамиз.

Барчангизга ташаккур! 

Осиё футбол конфедерацияси келгусида Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ўзаро ҳамкорликни давом эттиришдан мамнун", — дейилади ОФК бош котибининг расмий хатида.

Ўз навбатида, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиё чемпионлар лигаси баҳслари ва бошқа қитъа мусобақалари мезбонлигини Ўзбекистонга ишониб топширганлиги учун Осиё футбол конфедерацияга миннатдорчилик изҳор этиб, ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга тайёр эканлигини билдиради.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон 2022 йилги U23 Осиё кубоги, 2023 йилги U20 Осиё кубоги ҳамда аёллар ўртасидаги U20 Осиё кубоги-2024 беллашувларига мезбонлик қилади. Шунингдек, аёллар футболи бўйича 2022 йилги қитъа биринчилиги учун ўтказиладиган Саралаш босқичи баҳслари ҳам айнан юртимиз майдонларида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика