RU

Последние новости

19:20ЎФА нега жим?  1 19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" (матнли трансляция)  11 19:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  5 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  4 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  12 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  46 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  15 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0

ОФК май ойида учта мусобақага қуръа ташлайди Новости

ОФК май ойида учта мусобақага қуръа ташлайди

Май ойида ОФКни бир нечта тадбирлар кутмоқда.

Хабарингиз бор, шу йилнинг 25 сентябрдан 20 октябрга қадар Қувайтда футзал бўйича навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Бунда қитъамизнинг энг кучли 16 футзал миллий терма жамоалари иштирок этади. 

26 май куни ОФК қароргоҳида футзал бўйича Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилади. 

Ундан олдинроқ эса, яъни 24 май куни яна иккита мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади: U-17 Осиё чемпионати ва U-20 Осиё чемпионати саралаш ўйинлари. 

Маълумот учун навбатдаги U-17 Осиё чемпионати 2023 йил Баҳрайнда, U-20 Осиё чемпионати эса 2023 йил Ўзбекистонда ташкил этилади. 

Ҳар иккала мусобақанинг саралаш босқичи марказлашган тартибда ўтказилади. U-17 Осиё чемпионати саралаш баҳсларига Австралия, Бангладеш, Индонезия, Иордания, Қирғизистон, Уммон, Саудия Арабистони, Тожикистон, Ўзбекистон ва Вьетнам мезбонлик қилади. Мусобақа муддати: 2022 йил, 1-9 октябрь.  

U-20 Осиё чемпионатига саралаш учрашувлари марказлашган тартибда Баҳрайн, Индонезия, Ироқ, Иордания, Қирғизистон, Лаос, Мўғулистон, Уммон, Саудия Арабистони ва Тожикистонда бўлиб ўтади. Мусобақа муддати: 2022 йил, 10-18 сентябрь.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика