RU

Последние новости

18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  8 18:37Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  0 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  10 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  23 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  6 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4

ЎФАнинг навбатдаги Ҳисобот-сайлов Конгресси бўлиб ўтди. Азизов ва Эрматов қайта сайланишди Новости

ЎФАнинг навбатдаги Ҳисобот-сайлов Конгресси бўлиб ўтди. Азизов ва Эрматов қайта сайланишди

Бугун, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг мажлислар залида ЎФАнинг навбатдаги Ҳисобот-сайлов Конгресси бўлиб ўтди.


Ушбу саҳифада жараённи онлайн кузатиб бориш мумкин. 



ЯНГИЛАШ


Шу билан ЎФА навбатдаги ҳисобот сайлов конгресси якунига етди.


Абдусалом Азизов: "Аввало яна 4 йил муддатга сайлаганинглар учун барчага раҳмат айтаман. ОФК ва ФИФА ёрдамида футболимиз ривожланиши учун ишладик. Аммо миллий терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига чиқа олмагани ишимизда камчиликлар борлиги кўриниб қолди. Олдимизда Париждаги Олимпиадага чиқиш вазифаси турибди. 2026 йилги мундиалга ҳам чиқиш Сречко Катанец бошчилигидаги мураббийлар олдига вазифа қилиб қўйилди. Бундан ташқари миллий чемпионатимиз савиясини ошириш, жамоалар атрофидаги қинғирликларни йўқотиш керак.


ЎФА Ижроия Қўмита 9 та аъзолигига қуйидагилар сайланди:
Миробидова Эдита Лукмановна
Абдувахитов Абдужаббор Абдусаттарович
Исоқов Тўлаган Улмасович
Усманов Жахангир Мираброрович


ЎФА вице президенти лавозимига 6 нафар номзоддан 5 нафари ўз номзодини қайтиб олган. Фақатгина бир номзод Икрамов Азизбек Исроилович қолган. Унга бир овоздан овоз беришди ва Икрамов Азизбек Исроилович ЎФА вице президенти этиб сайланди. Яна бир вице президент кейинги сайловда сайланади.

Ҳисобот-сайлов конгресси раиси Хабибулла Мирзаханов маълумот бермоқда:

"45та аъзо ташкилот ЎФА президенти лавозимига Абдусалом Азизов номзодини илгари сурган, 42та аъзо ташкилот эса ЎФА Биринчи вице-президенти лавозимига Равшан Эрматов номзодини илгари сурган. Шу боис Абдусалом Азизов ва Равшан Эрматовни яна бир бор ўз лавозимларига қайта сайланганлари билан табриклайман", - дейди Хабибулла Мирзаханов.


14:55. Аваз Максумов Ўзбекистон футбол ассоциацияси фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини ўқиб эшиттирмоқда.


ЎЗБEКИСТОН ФУТБОЛ АССОЦИАЦИЯСИНИНГ НАВБАТДАГИ ҲИСОБОТ-САЙЛОВ КОНГРEССИ КУН ТАРТИБИ:
I. Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2021 йил 19 июнда ўтказилган навбатдан ташқари Конгресс баёнини тасдиқлаш.
II. Ўзбекистон футбол ассоциациясининг тасдиқланган Уставига асосан мустақил қўмиталар ва юрисдикция органларини фаолиятини самарали ташкил этиш тўғрисида.
III. Молиявий ҳисобот ва йиллик ҳисоботни ўз ичига олган йиллик аудиторлик ҳисоботни тасдиқлаш.
IV. Ўзбекистон футбол ассоциацияси фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи.
V. Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти, Вице-президентлари ва Ижроия Қўмита аъзоларини сайлаш.


14:46. Тадбирни ЎФА Бош котиби Аваз Максумов очиб бермоқда

14:40. ЎФА фаолиятига оид ролик намойиш этилмоқда

14:38. Абдусалом Азизов бошчилигидаги ЎФА раҳбарияти МОҚ анжуманлар залига кириб келди.

Рейтинг: -57   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика