RU

Последние новости

20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  0 20:15Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1 (матнли трансляция)  5 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  3 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  1 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  20 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  20 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  31 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  14 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1

ОКМК ОАВ вакиллари ва мухлисларни ҳисобот конференциясига таклиф этмоқда Новости

ОКМК ОАВ вакиллари ва мухлисларни ҳисобот конференциясига таклиф этмоқда

2024 йилги мавсум ОКМК профессионал футбол клуби учун самарали ва натижадор йил бўлди.

Клуб тасарруфидаги барча жамоалар ўз соҳаларида юксак ютуқларга эришиб, мухлисларни мамнун этди. Жумладан, ОКМК ФКнинг асосий жамоаси муваффақиятли иштирок этган мусобақалар билан бир қаторда, U-21 жамоаси, футзал жамоаси, аёллар жамоаси (ОКМК-Women) ва футбол академияси ёшлари ҳам мавсум давомида ўз маҳоратларини намойиш қилди. Уларнинг қўлга киритган натижалари клубнинг келажакка бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда.

Шу муносабат билан, йил давомида қўлга киритилган муваффақиятларни таҳлил қилиш, жамоаларнинг эришган ютуқларини баҳолаш ҳамда келгуси мавсум учун режалар билан ўртоқлашиш мақсадида ҳисобот конференцияси ўтказилади. Ушбу тадбирда юқорида санаб ўтилган жамоаларнинг раҳбарлари, мураббийлари ва масъуллари иштирок этиб, ўзларининг ҳисоботлари билан чиқиш қилади.

Конференция эртага, 26 декабрь куни соат 15:00 да Олмалиқ шаҳридаги "Металлург" маданият саройининг катта залида бошланиши режалаштирилган. Унда жамоатчилик вакиллари, журналистлар ва мухлислар клуб фаолияти ҳақида тўлиқ маълумот олиш, шунингдек, ўзларини қизиқтирган саволларни бериш имкониятига эга бўладилар.

Очиқ мулоқот тарзида ўтадиган ушбу тадбирда клубнинг келажакдаги режаларига оид қизиқарли маълумотлар ҳам эълон қилиниши кутилмоқда. Шу сабабли барча ОАВ вакиллари, клубимизнинг содиқ мухлислари ва футбол ишқибозларини ушбу муҳим тадбирда иштирок этишга чорлаб қоламиз!

P.S. Конференция бошланиш вақтида ўзгаришлар юзага келадиган бўлса, бу ҳақда қўшимча маълумот берилади. Тадбирга оид янгиликларни клубнинг расмий саҳифалари орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика