RU

Последние новости

14:00Али Дайининг бенефиси, Абрамовнинг охирги бекати ва "Озоди"даги ягона ғалаба. Эрон билан аввалги ўйинларда қандай натижалар қайд этилган?  16 13:50Милан Шкриньяр қишдаёқ ПСЖдан кетиши мумкин  0 13:31"Персеполис" клуби бугун Ўзбекистон - Эрон учрашувида майдонга тушадиган футболчини судга берди  0 13:13Юсупов 2400 километрни машинада босиб ўтди, Ҳиндистон клуби мусобақадан четлатилди, Тожикистон клуби 2 кун энг тинч мамлакатлардан бири Эронда қолиб кетди...  5 12:39"Ювентус"дагилар Погба клубдан кетишини тасдиқлашди  0 12:20Роналду "Ал Насср" раҳбарлари билан учрашди  4 11:58Бобоси томонидан исми ўзгартирилган, волейбол терма жамоасига чақирилган ҳамда ўзбекистонлик мутахассис кашф этган Сардор Азмун билан яқиндан танишамиз  2 11:38Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйин учун тахминий таркиби  24 11:23"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Сойибов Комроншоҳ  0 10:58"Реал Мадрид"нинг келаси ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  2 10:27Goal нашри тен Хаг давридаги МЮнинг энг яхши трансферлар рейтингини тузиб чиқди  4 09:55Кевин де Брюйненинг навбатдаги клуби деярли маълум  2 09:29"Барселона" ҳали ҳам Левандовски трансфери бўйича еттита клубдан қазрдор  7 09:00Жаҳон чемпионати учинчи саралаш босқичининг муҳим ўйинлари олдидан ЎФА президенти Абдусалом Азизов миллий жамоа билан учрашди  6 08:26Греция терма жамоаси аъзоси уйидан ўлик ҳолда топилди  0

"ЎФАнинг бугунги баёноти бўйича айрим саволлар бор" Новости

"ЎФАнинг бугунги баёноти бўйича айрим саволлар бор"

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевда ЎФА бугун берган баёноти бўйича бир қатор саволлар пайдо бўлди.

Биринчидан, агар ҳакамларнинг коррупцион ҳолатларга аралашгани рост бўлса, унда уларга нисбатан жиноий иш очилдими?

Бу ҳақда ЎФА тегишли тергов органларини огоҳлантирдими?

Ахир коррупция кичкина жиноят эмас, “биз ўзимиз қулоғини тортиб қўямиз” дейдиган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бу бўйича бирор баёнот берадими?

Иккинчидан, агар ўша ҳакамлар ўйин натижасига таъсир қиладиган қарорлар чиқариш учун келишгани исботланган бўлса, унда ўша ҳакам билан келишиб, “соққасини берган” футбол клуби масъулларига жавобгарлик йўқми?

Ўша ўйин натижалари бекор қилиниб, ҳакамни ўзига оғдирган жамоага мағлубият ёзилмайдими?

Келишилган ўйинлар натижаси бекор қилиниши ортидан турнир жадвалларига ўзгариш киритилмайдими?

Худди Италиядаги каби келишилган ўйинларга аралашган футбол жамоаларининг ўзи жазоланмайдими? 2006/2007 йилги мавсумда Италия футболининг энг йирик вакилларидан бири бўлган “Ювентус” жамоаси келишилган ўйинларга аралашгани учун “Б” серияга тушириб юборилган эди. Биздачи? Бизда кучимиз фақат ҳакамларга етадию, клубларга келганда жазолашнинг ўзбекона методи бўладими?

Ёки ҳакамнинг пора олгани аниғу, лекин кимдан олганини аниқлаб бўлмай қолдими?

Шу саволларга кимдир жавоб берса, хурсанд бўлардик, - деб ёзади Хушундбек Худойбердиев телеграмдаги ўз каналида

Рейтинг: +46   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика