RU

Последние новости

02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  1 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  0 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  3 00:03УЕФА Исроилни четлатмайди. Бу масала кун тартибидан олиб ташланди  12 23:35ФИФА Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини оширмайдиган бўлди  1 22:49Айбек Нурбаев: "Олимпик MobiUz"ни яхши ўрганган эдик"  3 22:22Янги мавсумдаги илк "Эл Класико"нинг бошланиш вақти ва санаси аниқ!  1 22:06Футзал. Ўзбекистон мағлуб бўлди, лекин Осиё чемпионатига чиқди  9 21:45Алонсо ва Флик – Ла Лигада сентябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзод  5 21:25Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қирғизистонга имкониятни бой берди  34 20:54Рио Фердинанд: "Руни – АПЛ тарихидаги энг мукаммал ҳужумчи. Йиртқични Кейн, Ширер ёки бошқалар билан солиштирманг"  5 20:12Фарҳод Нишонов: "Бу ерда футбол ўйнаш жуда қийин бўляпти"  2 19:59ФИФА ЖЧ-2030ни 64 жамоагача кенгайтиришни режалаштирмаяпти  7

ЎФА ва ПФЛ жим — Ўзбекистон кубоги финали қаерда бўлади? Новости

ЎФА ва ПФЛ жим — Ўзбекистон кубоги финали қаерда бўлади?

Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви қаерда ва қайси стадионда ўтиши ҳалигача маълум қилинмаган.

Хабарингиз бор, жорий йил Ўзбекистон кубоги финалига ўтган мавсумда бўлгани каби Олмалиқнинг АГМК ҳамда Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси чиқди.

Финал ўйини 26 октябрь куни ўтиши режалаштирилган. Аммо йил аввалидан буён финал баҳси қайси стадионда ўтиши белгиланмаганди. Ярим финал босқичидан кейин финал қаерда ва қайси стадионда ўтказилиши маълум қилиниши айтилганди. Бироқ ярим финал учрашувлари якунланганига ва финалчилар номи ҳам маълум бўлганига 2 ҳафтадан ошди. Лекин ҳали ҳам финал қаерда ва қайси стадионда ўтказилиши ҳақида ЎФА ёки ПФЛ ҳеч қандай расмий хабар бергани йўқ. Финал ўйинига эса 2 ҳафта қолди. Лекин йилнинг энг муҳим беллашуви қаерда ўтказилиши ҳали ҳам номаълумлигича қолмоқда.

Биласиз, ЎФА ва ПФЛ байроғи остида ўтадиган Ўзбекистон Кубоги финали айнан ташкилот томонидан мустақил ташкиллаштирилади. Яъни, чемпионат ўйинлари ташкилий масалалари билан мезбон жамоа шуғулланади. ПФЛ эса буни назорат қилади холос. Ўзбекистон Кубоги финали эса айнан ЎФА ва ПФЛ ташкиллаштирадиган мавсумдаги ягона, лекин энг муҳим баҳс ҳисобланади.

"Пахтакор" ва АГМК ўртасидаги финал ўйини қачон, қаерда ва қайси стадионда ўтиши борасида ЎФА ва ПФЛдан тезроқ расмий хабар кутиб қоламиз.

Чунки ўзбекистонлик футбол мухлислари ҳам йилда бир ўтадиган ажойиб финал оқшомига қайси стадион мезбонлик қилишини интиқлик билан кутишмоқда. Жамоалар ҳам мавсумдаги ҳал қилувчи баҳс қайси стадионда ўтиши ҳақида аниқ хабарни кутишаётган бўлиши табиий. 

Биласиз, Ўзбекистон кубоги финали кўп йиллар давомида Тошкентдаги "Пахтакор" марказий стадионида ўтказилиб келинган. Яъни, чемпионат аввалидан финал қайси стадионда ўтиши белгилаб қўйиларди. Мисол учун Германия кубоги финали ҳам доим пойтахтда, яъни Берлиндаги "Олимпияштадион"да ўтказилади.

Бироқ 2014 йилдан бошлаб Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" стадиони мезбонлик қилиш анъанасига барҳам берилди. Дастлаб Олмалиқдаги стадионда ўтказилган финал, сўнгра Жиззахга, кейинчалик Самарқандга ўтди. Икки йил аввал эса "Бунёдкор" стадионида ўтказилган финал, ўтган гал Фарғонага берилди. Ҳозирча Қаршидаги ажойиб "Марказий" стадион ва Намангандаги ўйингоҳ Ўзбекистон кубоги финалига мезбонлик қилмаган. Финалга "Пахтакор" ва АГМК чиққанлигини инобатга оладиган бўлсак, ўйин нейтрал майдонда ўтади. Эҳтимолий вариантлар орасида эса Наманган ва Қаршидаги "Марказий" стадионлар финалга мезбонлик қилишга даъвогарлар рўйхатида тилга олинмоқда. Шунингдек, ўйин Тошкентда ўтиши ва финалга "Локомотив" ёки "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилиш эҳтимоли ҳам мавжуд.

Бироқ йилда бир ўтадиган финал ўйини муҳити ҳақиқий финалга мос ва хос, муҳими нейтрал жойда ўтиши мантиқан тўғри бўлишини ҳисобга олсак, энг оптимал вариантлар ичида Наманган ёки Қаршидаги ўйингоҳ ажойиб финал оқшомини қабул қилиши мумкин. Яна бир муҳим фактор, яъни мазкур стадионларнинг майдон чими сифати ҳам айни пайтда футбол ўйнашга ҳеч қандай тўсқинлик қилмайди. Шунингдек, Ўзбекистон кубоги финали ҳали ҳечам Наманган ёки Қаршида ўтказилмагани ҳам ушбу стадионларнинг жорий финалга мезбонлик қилиш эҳтимолини ошириши мумкин.

ЎФА ва ПФЛ қандай қарорга келишини эса вақт кўрсатади. Вақт эса оз қолмоқда. Аммо финал манзили ҳамон номаълум.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кубоги финалига Тошкентнинг "Пахтакор" ҳамда Олмалиқнинг АГМК жамоалари чиқишган. Финал 26 октябрь куни бўлиб ўтади.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика