RU

Последние новости

14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  4 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  3 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  8 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  12 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  8 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  0 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  19 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  7 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  3 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   4 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   5 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  51

ЎФА навбатдан ташқари сайлов Конгресси 22 февраль куни бўлиб ўтади Новости

ЎФА навбатдан ташқари сайлов Конгресси 22 февраль куни бўлиб ўтади

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари сайлов Конгресси ўтказилиши тўғрисида.

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Уставига мувофиқ, 2025 йил 22 февраль куни ЎФА президентлигига сайлов бўлиб ўтади.

Жорий йилнинг 20 январь куни ЎФА томонидан ўз аъзоларига ушбу лавозимга номзодлар бўйича ўз таклифларини юборишларини сўраб мурожаат қилинган. ЎФА расмий электрон почтасига келиб тушган номзодлар тўғрисидаги маълумотлар ЎФА Сайлов қўмитаси томонидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси Устави ва Сайлов кодексига мувофиқ текширилиб, ЎФА Уставининг 30-моддасига асосан, Конгрессдан 30 кун олдин ЎФА Котибиятига тақдим этилди.

ЎФА Уставининг 33-моддасига кўра, ЎФА аъзолари навбатдан ташқари сайлов Конгрессининг ўтказилиш жойи ва кун тартиби тўғрисида Конгресс ўтказилишидан камида 10 кун олдин хабардор қилиниши лозим. Шу муносабат билан, Конгресснинг ўтказилиш жойи ва кун тартиби 2025 йил 12 февраль куни барча аъзоларга етказилиши белгиланган.

Шунингдек, ЎФА Сайлов кодексининг 11-моддасида номзодларнинг расмий рўйхати тўғрисидаги маълумотлар матбуотда ҳам эълон қилиниши зарурлиги келтирилган бўлиб, ЎФА аъзолари томонидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига Қурбонов Баҳодир Низомович номзоди илгари сурилди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон футбол ассоциацияси навбатдан ташқари сайлов Конгресси 2025 йилнинг 22 февраль куни ЎФА биносида бўлиб ўтиши маълум қилинади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика