RU

Последние новости

06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  0 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  4 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  7 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  4 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  8 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  64

ЎФA ҳузуридаги ҳудудий футбол ассоциациялари масофадан туриб иш жараёнини давом эттирмоқда Новости

ЎФA ҳузуридаги ҳудудий футбол ассоциациялари масофадан туриб иш жараёнини давом эттирмоқда

Теги :  ЎФА
Хабарингиз бор, айни вақтда юртимизда карантин қоидалари амал қилаётгани сабабли Ўзбекистон футбол ассоциациясининг барча бўлинмалари ўз фаолиятини масофадан туриб давом эттирмоқда.

Хусусан, ҳудудий футбол ассоциациялари вакиллари ҳам масофадан туриб иш олиб боришмоқда. 

Бугун ЎФA Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов барча ҳудудий футбол ассоциациялари раҳбарлари билан навбатдаги видеомулоқот ўтказди. Унда ўтган галги мулоқот давомида белгиланган вазифа ҳамда топшириқлар ижроси муҳокама этилди. Қолаверса, мутахассислар яна қатор мавзуларда ўзаро фикр алмашишди. 

Жумладан, ҳар бир вилоят футбол ассоциациясининг молиявий ҳолатига доим жиддий эътибор қаратиш, бу борада мунтазам равишда тизимли иш олиб бориш, зарур ҳолатларда қўшимча ҳамкор ва ҳомийлар жалб этган ҳолда мусобақалар ташкил этиш муҳим экани қайд этилди.

Шунингдек, ассоциацияларда ва умуман футбол соҳасида фаолият юритаётган кадрларнинг малака ҳамда тажрибасини мунтазам равишда ошириб бориш, чин маънодаги футбол мутахассисларига эга бўлиш мавзусига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Биласиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида Футбол мутахассисларини тайёрлаш маркази ташкил этилмоқда.

Мазкур марказ замонавий илмий ютуқлар ва инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда жами 7 та йўналиш бўйича – тренер, селекционер (скаут), таҳлилчи, ҳакам, маркетолог, психолог ва футбол менежери каби юқори малакали футбол мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан шуғулланади.

Юртимизда илк бора ташкил этилаётган бундай футбол таълим муассасаси хорижий ва маҳаллий тажрибали мутахассислар ўзбек футболининг турли соҳаларида фаолият юритадиган етук кадрларни тайёрлайди. Футбол мутахассисларини тайёрлаш марказида таҳсил олиш учун барча йўналишлар бўйича юртимизнинг ҳар бир ҳудудидан номзодлар рўйхати шакллантирилади. Бу борада вилоят футбол ассоциацияларига аниқ топшириқлар берилди.

Шунингдек, видеомулоқот давомида ҳудудлардаги футбол маҳорати мактабларига директор ҳамда спорт директори лавозимлари учун тақдим этилган номзодлар рўйхатлари муҳокама қилинди. Эндиликда уларнинг орасидан энг муносибларини саралаб олиш бўйича иш олиб борилади. Жумладан, номзодлар ЎФA махсус комиссияси орқали видеосуҳбатдан ўтказилади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика