RU

Последние новости

19:00Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  0 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  5 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  8 18:31Суперлига. ОКМК - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  2 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  0 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  2 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  3 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  11 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0

Одил Аҳмедовни Хитойга етиб борганлиги ва ўқувчиларга мурожаати Новости

Одил Аҳмедовни Хитойга етиб борганлиги ва ўқувчиларга мурожаати

Хабар бериб ўтганимиздек, Одил Аҳмедов тез орада бошланиши кутилаётган Хитой Суперлигасида иштирокини давом эттириш учун чин юртига учиб кетган.


Одил Аҳмедов айнан коронавирус касаллиги бошланганида Хитойдан кетишга мажбур бўлди. Қизиғи шундаки, бу эпидемия бутун дунёни қамраб олган бир пайтда, у Хитойда деярли тугади.


Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори бу ҳақда нима дейди?


Карантин ҳақида

Биз айнан шу касаллик туфайли чемпионатни тўхтатишга мажбур бўлган эдик. Хитойда барча нарсалар тўхтади. Якунда легионерларга жавоб берилди. Орада БААда машғулот ўтдик. Шундан кейин мен Ўзбекистонда бўлдим. Аммо якка тартибда машғулот қилишда давом этдим.


Айни пайтда уйда карантиндаман

Хитойга келганимга кўп бўлмади, биласиз, бошқа юрт вакиллари учун эшиклар ёпилди. Халк ва Оскар ҳам кеча сўнгги рейсга улгуришди. Мен эса индивидуал машғулот қилган ҳолда, уйда карантиндаман. Бу борада бош мураббийимиз махсус топшириқ берган. Кундалик машғулотлар, якка тартибда бўлса-да давом этяпти. Хитой чемпионатига апрель ойи сўнггида ёки май ойи бошларида старт берилиши кутиляпти.


Футболсиз ҳаёт...

Энг аввало соғлиқ. Футболсиз қийин, аммо барчамиз соғ омон бўлсаккина кўнгилга футбол сиғади. Шундай экан барча эътиборни карантин шартларига қаратишимиз керак. 


Хитойда бошланган касаллик, бугун Ўзбекистонда

Мен ўз кўзим билан кўрдим. Хитойда ҳукумат раҳбарлари берган топшириқларни 1.5 млрд халққа эга юрт йўқ демай бажарди. Бу касалликка энг яхши даво, бу уйда ўтириш. Ҳозир Ўзбекистонда ҳам шу чора-тадбирлар йўлга қўйилди. Бунга шубҳасиз амал қилиш керак. Агар эртага ҳам ота-онамиз ёнимизда бўлишини истасак, эртага ҳам фарзандларимиз билан кўчаларни айланишни истасак, бугун уйда ўтирайлик. Мени оилам ҳам уйда ўтирибди, Сиз ҳам Ўзбекистон ҳукумати томонидан берилаётган топшириқларни бажаринг, сабр қилиб бу касалликни бирга енгамиз!


Уйда бўлинг!

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика