RU

Последние новости

21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  0 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  20 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  77 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  7 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  5 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   7 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  93 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  2 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  18 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  58

Одил Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг асосий таркиб билан ўйнашини хоҳлагандик. Фақатгина шундай ўйинлар орқали ёш ўйинчилар ўсиши мумкин" Новости

Одил Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг асосий таркиб билан ўйнашини хоҳлагандик. Фақатгина шундай ўйинлар орқали ёш ўйинчилар ўсиши мумкин"

Ўзбекистон кубоги доирасидаги "Олимпия" - "Навбаҳор" (1:4) ўйинидан сўнг Одил Аҳмедов Championat.Asia'га ўйиндан таассуротлари ва "Олимпия"нинг бош мақсадлари ҳақида гапириб берди.

- "Навбаҳор" билан ўйин ҳақида нима дея оласиз? Бу ўйин жамоангиз учун Ўзбекистон кубогидаги биринчиси бўлди.

- Яхши ўйнадик деб ўйлайман. Аммо, бизга тажрибали жамоа қаршилик кўрсатди, шу сабаб, албатта, қийин бўлди. "Навбаҳор" нима қилиш кераклигини билди, бизнинг ёшларимиз эса энди ўрганмоқда. Қаердадир шошишди, қаердадир ҳис-туйғуларни тутиб турушолмади. Улар ҳали ҳам болалар футболида ўйнамоқдамиз деб ўйлашмоқда деб айтса бўлади. Нимадир чиқмади, аммо умуман олганда мен мамнунман.

- "Навбаҳор"нинг бугун асосий таркиб билан чиққани сизни ажаблантирмадими?

- Аксинча, рақибнинг кучли таркиб билан ўйнашини хоҳлагандик. Бу ёшларимиз учун катта мотивация ва тажриба. Жамшид Искандеров, Темурхўжа Абдухолиқов ва бошқа кўплаб ўйинчиларга қарши ўйнаш фойдали. Бундай ўйинлар жуда муҳим - фақатгина улар орқали ўсиш ва қандайдир ўзини кўрсатиш мумкин.

- Мамлакат кубогида "Олимпия" олдида қандай вазифа турибди?

- Асосий мақсад - тарбияланувчиларимизнинг Суперлигада, мамлакатдаги турли ёшдаги терма жамоаларида ўйнаши ва сўнгра легионер бўлишлари.

- Мавсум сўнггига кўра Про Лигага чиқиш вазифаси турибдими?

- Йўқ, биз фақатгина ўйинчиларимизнинг ривожланишига эътибор қаратганмиз. Жамоа ҳар ўйинга чиқиши, майдонда бор кучини бериши ва футбол борасида ўсиши керак.


Эмиль Бермуҳамедов суҳбатлашди

Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика