RU

Последние новости

21:20БААга қарши ўйин олдидан термамизда жиддий йўқотиш  17 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон 0:0  2 21:04ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Эрон билан дуранг ўйнади  583 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея Амманда ишончли ғалаба қайд этди  2 20:30ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйиннинг асосий таркиблари маълум!  4 19:30Рауль мавсум охирида "Кастилья"дан кетади  0 18:47ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: "Ўзбекистоннинг 12-футболчиси" ўйинга тайёр   2 17:45ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: Асосий таркиблар маълум  44 17:37Ўзбекистон - Эрон: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  3 17:28Саутгейт: "Яқин бир йилда мени кутманг"  2 17:00Сиаваш Ҳақназари: "Бугун очиқ ва ҳужумкор футбол гувоҳи бўламиз"  5 16:37"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси ҳужумчисига қизиқмоқда  2 16:22ЖЧ-2026 саралаши. Австралия иродали ғалабага эришди   1 15:10"Манчестер Сити" Эдерсонга ўринбосар топди  0 14:29"Байер" Вирцни қўйиб юбормоқчи эмас  0

ОЧЛ. "Пахтакор" ғалабани қўлдан чиқарди Новости

ОЧЛ. "Пахтакор" ғалабани қўлдан чиқарди

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Шаржа" учрашуви матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

"Пахтакор" – "Шаржа" 1:1

Ҳакамлар: Фу Мин, Ван Дешин, Жу Феи, Ма Нин (Хитой). 

Назоратчи: Суреш Сринивасан (Ҳиндистон). 

Комиссар: Кемел Токабаев (Қирғизистон).

Голлар: Эрен Дердийок 59' – Муҳаммад Халфан 87'

"Пахтакор": 32. Санжар Қувватов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 5. Анзур Исмоилов (с), 23. Шерзод Аъзамов, 34. Фарруҳ Сайфиев, 27. Сардор Собирхўжаев, 19. Шароф Муҳитдинов, 28. Диёр Холматов (6. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 79), 18. Ҳожимат Эркинов, 10. Драган Черан, 9. Эрен Дердийок (21. Аброр Исмоилов, 79).

Захира: 25. Элдорбек Суюнов, 8. Азиз Турғунбоев, 14. Ҳумоюнмирзо Иминов, 16. Марлен Чобанов, 17. Шерзод Темиров, 42. Аббосбек Файзуллаев, 88. Шаҳзод Азмиддинов, 99. Пўлатхўжа Холдорхонов.

"Шаржа": 40.Одил Ал Ҳусани, 4.Шаҳин Абдалла (с), 7.Кайо, 8.Муҳаммад Абдулбасит, 14.Ҳолид Бавазир, 17.Али Муҳаммад, 18.Абдалла Ғаним, 19.Ҳолид Иброҳим, 23.Салим Солиҳ, 27.Луан Перейра, 29.Отабек Шукуров.

Захира: 12.Ҳумуд Муҳаммад, 3.Алҳасан Солиҳ, 5.Ҳамад Жасим, 11.Саиф Рашид, 13.Салим Султон, 15.Абдулазиз Кааби, 25.Саид Кааби, 38.Муҳаммад Халфан, 79.Абдулраҳмон Жума, 10. Игорь Коронадо.

Огоҳлантиришлар: Шароф Муҳитдинов (10), Али Муҳаммад (64), Сардор Собирхўжаев (67), Фарруҳ Сайфиев (80).


Ўйин 1-1 ҳисобида якунланди! 

90+2. Зарба!  Шароф Муҳитдиновнинг ерлатиб йўналтирилган зарбаси дарвозабонга қийинчилик туғдирмади.

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. 

89. Еҳ, Шароф Муҳитдиновнинг яқин масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.  

87. ГОЛ!  Захирадан майдонга тушган Муҳаммад Халфан ҳисобни тенглаштирди – 1:1.  

85. Зарба!  Эркиновнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

84. "Шаржа"да ўзгариш: Салим Солиҳ ўрнига Муҳаммад Халфан ўйинни давом эттиради. 

80. Ҳакам билан кўп тортишган Фарруҳ Сайфиев огоҳлантириш олди. 

79. "Пахтакор"да 2 та алмаштириш: Дердийок ўрнига Аброр Исмоилов, Диёр Холматов ўрнига Иброҳимҳалил Йўлдошев ўйинга қўшилди. 

77. "Шаржа" жарима майдони ичида кичик тортишув юзага келди, ҳакам вазиятга аралашди.

73. "Шаржа"да ўзгариш: Муҳаммад Абдулбасит ўрнига Саиф Рашид тушди.

67. Ууух!  Собирхўжаев Шукуровга нисбатан жуда қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди. 

64. Ўнг қанот орқали тезлик олган Эркинов Али Муҳаммад томонидан йиқитилди, айбдорга сариқ кўрсатилди. 

59. ГООООООООООООООООООЛ!  Дердийок!   Алижоновнинг зарбаси йўлига шунчаки оёғини қўйган Эрен Дердийок ҳисобни очди – 1:0!   

54. "Шаржа" иккинчи бўлимни жуда фаол бошлади, "Пахтакор" ҳам жонланиши лозим. 

50. Зарба!  Алижоновнинг чап оёқда йўллаган зарбаси жуда хавфли, аммо ноаниқ кўриниш олди.  

49. Ҳолид Бавазир чап қанотдан олдинга бориб, ичкарига пас узатишни истади, бироқ  унгача тўп майдонни тарк этишга, Бавазир эса йиқилиб тушишга улгурди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади — 0:0. 

Фу Мин биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берди. 

45. Зарбааа!  Диёр Холматовнинг чамаси 12 метрдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди. 

43. Сайфиев чап қанотда Шаҳин Абдаллани алдаб ўтмоқчи бўлди, бироқ "Шаржа" сардори уни қўполлик эвазига тўхтатди, жарима. 

41.Сайфиев ўнг қанотдан Холматовни олдинга бошлади, унинг узатмасини ҳимоячилар бартараф қилгандек кўринишди, бироқ Дердиёк тўпга эгалик қилиб, зарба йўллади, тўп рақиб орқали майдонни тарк этди, бурчак тўпи.

37. Уууух!  Кайо уйғонди!  Унинг зарбаси дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди. 


35. Луан Перейра ҳимоядан ҳужумга чиқиб борди, якунда Кайога берган узатмасини Анзур Исмоилов эгаллаб олиб, Перейранинг шунча қилган меҳнатини барбод қилди.   

32. Ўйиннинг кўп қисмида "Пахтакор" тўпга эгалик қилмоқда, рақиб эса жуда ёпиқ ўйин намойиш қиляпти, бу хавфли ҳам туюлмоқда. 

28. Ҳожиакбар Алижонов ижросида жуда ноаниқ зарбани кўрдик. Тўп стадион ташқарисига чиқиб кетган бўлиши ҳам мумкин. 

25. Тиниб-тинчимас Кайо бугун зарарсизлантирилган. "Пахтакор" ўйинчилари унга астойдил қаршилик кўрсатишмоқда. 

20. Диёр Холматовнинг ҳаволатиб узатган пасидан сўнг Ҳожимат Эркинов бош билан дарвозани пойлашга уринди, аммо зарбага аниқлик етишмади. Икки ёш футболчининг фаоллиги "Пахтакор"га гол муваффақият келтириши мумкин эди... 

17. Ууууух!  Алижоновнинг ўнг қанотдан узатган пасидан кейин Черан знг оёқда зарба берди, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. Эҳ, аттанг. 

15. Зарба!  Алижонов ўнг қанотдан узатмани амалга оширмади ва кутилмаганда зарба йўллади. Дарвозабон қийинчилик билан бўлса-да, зарбарни қайтарди. 

10. Шароф Муҳитдинов майдон марказига яқин ҳудудда тўпни йўқотди ва қарши ҳужумга ўтиб кетаётган рақибига нисбатан қоидани бузди. Ҳакам Муҳитдиновга сариқ карточка кўрсатди. 

6. Зарба! Ҳожимат Эркинов яқин масофадан қулай имкониятга эга бўлди, унинг зарбасини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпдан кейин Дердийок дарвозани нишонга олишга уринди, аммо ноаниқ.  

3. Ҳожимат Эркинов ўнг қанотда икки нафар рақиб қаршисида қолди ва кичик қўполлик ишлатди. 

1. Ўйин бошланди! 

Баҳс Тошкент вақти билан 23:00 да старт олади. 

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика