RU

Последние новости

10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  1 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  10 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  8 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  3 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  1 07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  10 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  18 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  4 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  5 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  3 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  16

ОЧЛ. 3-турга оид статистикалар Новости

ОЧЛ. 3-турга оид статистикалар

Бугун, 17 сентябрь куни Осиё Чемпионлар лигаси Ғарб минтақасида 4-турга старт берилади.

Ундан олдин эса ортда қолган 3-турга оид айрим статистикаларни келтириб ўтмоқчимиз. Маълумотларни ОФК тақдим этди.

- "Ал Ҳилол" ўз тарихида илк бор Осиё Чемпионлар лигасида кетма-кет 5та ғалабани қўлга киритди. Бу нафақат риёдликлар учун, балки бутун мусобақа учун рекорддир. Яъни, шу кунгача ҳеч бир клуб кетма-кет беш учрашувда ғалаба қозонмаганди;


- "Ал Айн" (БАА) ўзининг ОЧЛдаги энг узун ғалабасиз сериясини қайд этди. "Ал Садд" билан ўйиндаги 3:3 ҳисобидан сўнг амирликларнинг ғалабасиз серияси 11та учрашувга етди (3 дуранг, 8 мағлубият). Бундан ташқари, жамоа мусобақадаги энг узун мағлубиятли сериясига барҳам берди. "Ал Айн" кетма-кет 5 ўйиндан бери ютқазиб келишаётганди;


- "Ал Айн" билан ўйиндаги 3:3 ҳисоби "Ал Садд" учун Чемпионлар лигасидаги энг самарали дуранг (энг кўп гол урилган). Шунингдек, бу ОЧЛ тарихида 2019 йилнинг апрелида "Шанхай СИПГ" ва "Сидней" ўртасидаги ўйин (3:3)дан кейин энг самарали дурангни такрорланиши бўлди;


- "Ал Садд" ярим ҳимоячиси Санти Касорла Осиё Чемпионлар лигасидаги дебют голини ўзининг биринчи аниқ зарбасидаёқ киритди;


- "Ал Насср" ҳужумчиси Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ Чемпионлар лигасида кетма-кет еттинчи ўйинда гол урди (8та гол). 2013 йил ("Opta" мусобақанинг статистикаси билан тўлиқ шуғулланишни бошлаганидан бери)дан бери фақатгина Халк турнирда кўпроқ кетма-кет ўйинларда гол урган ("Шанхай СИПГ" таркибида 2017 йил кетма-кет 9 учрашувда гол урган);

- Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ 4та гол билан ОЧЛ-2020 тўпурари бўлиб турибди. У ана шу 4 голини бор йўғи бешта аниқ зарбадан кейин киритган.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика